РАКУРС: Хўш, кимларда имконият кўпроқ?

РАКУРС:  Хўш, кимларда имконият кўпроқ?

Ниҳоят, евромавсум, аниқроғи, кучли лигалар стартига ҳам етиб келдик.

Бундай вақтда ҳамма турли жиҳатларни назарда тутиб, ўз башоратию, тахминларини илгари суриши одатий ҳол. Жумладан, Score 90 гуруҳи Европанинг кучли 5та чемпионатида бош тўпурар бўлишга даъвогарлар имкониятини баҳолаб чиқди. Унга кўра, Килиан Мбаппенинг Ла Лига ва Гарри Кейннинг Бундеслигада ҳаммадан кўп гол уришлари эҳтимоли жуда баланд.

ЛА ЛИГА (ИСПАНИЯ)

53 фоиз - экспертлар «Реал»нинг янги ҳужумчиси Килиан Мбаппе бир уринишда Испания чемпионати тўпурарлар пойгасида ғолиб чиқишини кутишмоқда. Бу борада «Барселона» вакили Роберт Левандовскининг имконияти атиги 15 фоиз даражасида баҳоланмоқда. 
la-gol.JPG

АПЛ (АНГЛИЯ)

Табиийки, «Манчестер Сити» голеадори Эрлинг Холанднинг қолган даъвогарлардан анча устун эканлиги тахмин қилинмоқда. Диққат қилинг, норвегиялик йиртқичнинг голеадорлар пойгасида биринчи ўринни эгаллаш имконияти 50 фоизга баҳоланган бўлса, Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)га бу борада атиги 8 фоиз берилмоқда.
la-apl-gol-1.JPG 

«А» СЕРИЯ (ИТАЛИЯ)

Италия чемпионатида бош тўпурарга аталган совринга даъвогарлар имконияти ўртасидаги фарқ нисбатан кичик. Лекин шунда ҳам, яққол фаворит бор - Лаутаро Мартинес («Интер»). Аргентиналик ҳужумчи 30 фоиз имконият билан етакчи. Диққатга сазовор томони, «Рома»нинг янги вакили Артём Довбикнинг бу борадаги имконияти кимсан Виктор Осимхенники билан тенг экан...
la-aser-gol.JPG

БУНДЕСЛИГА (ГЕРМАНИЯ)

Гарри Кейн 57 фоизга яна бош тўпурар! Бунга қўшиласизми? Дарҳақиқат, «Бавария»нинг англиялик голеадорида имконият кўп. Лекин янада ҳужумкорроқ «Боруссия» Д. сафига қўшилган Серу Гирасси ҳам жим қараб турмаса керак-ов... Қолаверса, «Байер»даги Виктор Бонифасе ўз ўрнида ҳали. 
la-bund-gol.JPG

ЛИГА 1 (ФРАНЦИЯ)

Килиан Мбаппе йўқ, демак, Францияда тўп­урарлар пойгаси ҳам бошқача кечишини кутиш мумкин. Score 90 талқинига кўра, Париж суперклубида бош голеадорлик ролига португалиялик Гонсалу Рамуш кўтарилади ва унинг чемпионат бўйича энг яхши бўлиш имконияти Жонатан Давид («Лилль»)никидан бирозгина кўпроқ - 18 фоиз. Айтганча, «қария» Александр Ляказетт («Лион»)ни ҳам ҳали ҳисобдан чиқаришаётгани йўқ.
la-frans-gol.jpg