АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ФИФА тасдиқлади: ЖЧ-2022 аввал белгиланганидан 1 кун олдин бошланади. Демак, бўлажак мундиал ўйинларига 21 ноябрь эмас, 20-санада старт берилади.
Ҳа, турнирга 100 кунча вақт қолган бир паллада аввалдан тасдиқланган тақвим ўзгартирилди. Нега?
132 кун олдин тасдиқланган тақвим бўйича ЖЧ-2022 21 ноябрь санаси Сенегал - Нидерландия ўйини билан бошланиши керак эди. Бироқ ташкилотчилар илк учрашувда мезбонлар майдонга тушишларини исташди. Натижада ФИФА президенти Жанни Инфантино ва 6та конфедерация (УЕФА, КОНМЕБОЛ, КОНКАКАФ, ОФК, АФК ва ОкФК) раҳбарини ўз ичига олган халқаро футбол ташкилоти кенгаши тақвимни ўзгартириш таклифини маъқуллади. Қизиқ, нега бошида Қатар термаси ўйини биринчи ўринга қўйилмаганди? Изоҳ берилишича, ФИФА бунда телеаудиторияни ўйлаган. Зеро, Қатар ҳам аҳоли сони (2,8 миллион), ҳам ҳудуди бўйича кичик мамлакатдир. Яъни барча хоҳловчи мухлисларни қабул қилиш имконияти йўқ ва ЖЧнинг асосий аудиторияси ўйинларни трансляциялар орқали кузатиб боради. Шунинг учун тақвим тузишда ҳудудлараро вақт тавофути инобатга олинган. Бунда телерадиокомпаниялар манфаати йўлида ўйинларнинг қулай вақтга белгилаш асосий мезон саналган. Европа масаласида ҳаммаси содда, чунки Қатар ва «кўҳна қитъа» ўртасидаги вақт тавофути катта эмас, аммо тақвимни бошқа ҳудудларга мослаштириш жуда қийин. Хуллас, Қатар - Эквадор ўйини Ж.Америка вақти туфайли 1-рақамга қўйилмаганди. Зеро, ўйин Қатар вақти билан тушдан кейинга қўйилса ҳам, Эквадорда эрталаб соат 5га тўғри келарди. ФИФА бунда 20 миллион аҳолиси бор Эквадор аудиториясини йўқотишни истамаган.
Янги тақвимга кўра, Қатар - Эквадор ўйини катта эҳтимолки, маҳаллий вақт билан кечқурун бошланади. Бинобарин, апрель ойида Қатар амири миллий жамоа ўйинидан олдин кучли фейерверк байрами уюштиришга ваъда бергани ҳақида ёзилганди. Мушакбозликни кундузи жозибали чиқариш имкони йўқ - айниқса, трансляцияда яхши кўринмайди. Янги вақт эквадорликлар учун ҳам муаммо эмас: улар ўйинни қулай пайт томоша қилишлари мумкин, фақат 1 кун олдин. Хуллас, апрелда тасдиқланган ЖЧ-2022 тақвими августга келиб, Қатар термаси ва мушакбозлик байрами учун ўзгартирилди. Демак, бўлажак мундиалнинг янги муддати: - 20 ноябрь - 18 декабрь. Эслатма, Қатар - Эквадор ўйини пойтахт - Дохадан 35 километр узоқликда жойлашган «Ал-Байт» стадиони (сиғими - 60000)да ўтказилади.
2006 йилги ЖЧдан эътиборан илк ўйинда мезбон жамоа ўйнаши қоидасига амал қилинмоқда. Бунга қадар мундиални амалдаги чемпион жамоа бошлаб берган. Аммо олтин медаль кейинги ЖЧ йўлланмасини кафолатлаши тўғрисидаги қоида ўз кучини йўқотгач, амалдаги чемпионнинг очилий ўйинида қатнашиш тамойили ҳам йўқолди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789