АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Аргентина миллий жамоаси машғулоти жараёнида кутилмаган ҳолат юз берди:
Лионель Мессининг «Атлетико» ярим ҳимоячиси Родриго де Паулга нисбатан ҳазили жиддий жанжалга айланиб кетиши ҳеч гап эмасди. Гап шундаки, «матрасчи» жамоа сардорининг ҳаракатини тўғри қабул қилмади. Фақат ўртада нимадир бўлишига бошқа футболчилар йўл қўйишмади.
Эътиборлиси, Родриго шу «тўқнашув»дан кейин бутун машғулот давомида «ПСЖ» ҳужумчисини алоҳида таъқиб остига олди, тўғри, у бунда жиддийлашгани йўқ. Шунчаки, Лео ҳазилига қандайдир жавоб беришни хоҳлади, чоғи. Муҳими, улар машғулот якунлангач, майдондан табассум билан чиқиб кетишди. Аслида де Пауль ва Месси - азалий дўстлар. Дейлик, иккиси охирги Америка кубоги финалида Бразилия термасига қарши елкама-елка туриб, курашди. Родриго ўша ўйиндан сўнг Месси ҳақида алоҳида гапирганди: «Америка кубоги финали куни эрталаб мате ичиш учун йиғилдик. Бунда Папу Гомес ва мен биринчи бўлиб турдик. Кун бўйи асосан Мессини кузатдим. Чунки ўйин арафасида хавотир, асабийлик, қўрқув йўқ эмасди. Финаллар олдидан баъзилар ўзларини яхшироқ назорат қилишади, айримлар ёмонроқ. Босимни сезмаслиги ҳақида гапирадиганлар - ёлғончи. Қисқаси, мате ҳўплаб туриб ҳам, Мессига обдон қарадим, унинг учун ғалабадан бошқа вариант йўқ эди. Яна «Маракана»да Бразилия термаси ва Неймарга қарши ўйинда. Жаннатга ёки дўзахга...
Умуман, Америка кубоги Лео учун зўр тус олди: самарали узатмалар, голлар. Ўшанда унга қўшимча далда беришни ўйладим: «Лео, бугун сенинг кунинг...». У жилмайиб жавоб берди: «Ҳа, ҳа...». Кейин мате қуйиб берди. Футболчининг ўз орзусини рўёбга чиқариш имконига эга бўлиши - бу катта роҳат». Хуллас, Родриго ва Лео ўртасидаги кичик тушунмовчиликни шунчаки, ўхшамаган ҳазилга йўйиш керак. Муҳими, ҳазилнинг зили чиқмади-ку...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789