АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
КИШИНЁВДА АҚЛДАН ОЗДИРУВЧИ АЖИОТАЖ! Европа топ-клубларининг Молдовага сафари аллақачон одатий ҳолга айланиб улгурди.
Ўтган йили «Шахтёр», «Интер» ва «Реал» клублари Тирасполда меҳмон бўлганди. Навбатдаги элит меҳмон - «МЮ». Тўғри, УЕФА бу сафар минтақадаги кескин вазиятни инобатга олиб, ўйинни Приднестровьеда ўтказишга рухсат бермади. Натижада мамлакат чемпиони - «Шериф» донгдор рақибини азалий душмани «Зимбру»га қарашли Кишинёвдаги стадиионда қабул қилди.
Молдова футбол федерацияси расмий сайти чипталар сотувида аризаларнинг мислсиз оқимига дуч келди. Маълум қилинишича, «МЮ» билан ўйин чипталари савдоси бошланганидан кейин атиги 2 соат ичида сайтга 100 минг мурожаат тушган. Оддий айтганда, ҳар сонияда чипта сониб олишга 800 марта уриниш кузатилган. «МЮ» Молдова пойтахтига ўйиндан роппа-роса 1 кун етиб келди. Кишинёв аэропортида меҳмонларни чамаси 250 нафар мухлис қарши олди, лекин улар билан атиги икки футболчи қўл силкитиб саломлашди, холос. Хусусан, Криштиану Роналду ҳам аксарият футболчилар қатори дарҳол автобусга йўл олди. Хуллас, тўсиқлар туфайли бирор мухлис футболчиларга яқинлашолмади, уларга лоақал юлдузлар олдида суратга тушиш ҳам насиб этмади. Эътиборлиси, аэропортдан тўғри меҳмонхонага борган «МЮ» нафақат кечки, балки ўйин кунига белгиланган ўйинолди расмий машғулотлардан ҳам бош тортди. Меҳмонлар бунинг ўрнига эрталаб меҳмонхона томи (!)да енгил машқлар бажариш билан чекланишди. Маҳаллий мухлислар эса, бу шоуни меҳмонхонага қўшни савдо маркази ойналаридан томоша қилишди.
Ўйинга келсак, тўпга эгалик қилиш, дарвоза томон зарба йўллаш ва бошқа кўплаб кўрсаткичлар бўйича икки жамоа ўртасида катта фарқ сезилмади, аммо якунда «МЮ» биринчи бўлимда урилган 2та гол эвазига ғалаба қозонди. Асосийси, Кишинёвда чинакам ажиотаж кузатилди. Дейлик, кишинёвликлар Криштиану ўйинини стадион атрофидаги уйлар ойнасидан ҳам мириқиб томоша қилишди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789