“Андижон”: Таркибни кучайтириш ҳам бошланди

“Андижон”: Таркибни кучайтириш  ҳам бошланди

“Андижон”: Таркибни кучайтириш ҳам бошланди

Келаси мавсум ОЧЛ 2да иштирок этадиган "Андижон" таркибни кучайтириш ишларини бошлаб юборган...

Андижонлик ишқибозлар меҳрини қозонган ва ўз вақтида “Андижон” клубида тўп сурган ажойиб ярим ҳимоячи Дониёр Абдуманнопов яна ўз жамоасига қайтди. 

 24 ёшли ўйинчи “Андижон” футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019, 2020 ва 2021 йилги мавсумда “Бургутлар” учун тўп сурган Дониёр 2021 йилнинг ёзида Беларуснинг “Энергетик-БГУ” жамоасига йўл олди. Шундан кейин “Сўғдиёна”, “Бунёдкор”, “Навбаҳор” ва “Пахтакор”да ҳам фаолият олиб борди.

Бундан ташқари, қишки селекцияда “Андижон” яна бир келишувни амалга оширишга муваффақ бўлди.Жамоанинг янги трансфери – дарвозабон Валижон Раҳимов! 

 Маълумот учун, Валижон Раҳимов 1995 йилнинг 16 февраль санасида Урганч шаҳрида таваллуд топган. 2020 йилдан бери у ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.