Аспас ҳам араблар нишонида

Аспас ҳам араблар нишонида

«Сельта» клуби сафида тўп сураётган испаниялик ҳужумчи Яго Аспас Европани тарк этиб, фаолиятини Яқин Шарқда давом эттириши мумкин.

Goal.com хабарига кўра, 35 ёшли ҳужумчининг трансферига Саудия Арабистони чемпионати вакилларидан бири қизиқиш билдирмоқда. Номи ошкор этилмаган клуб вакиллари аллақачон тажрибали тўпурарнинг агенти билан дастлабки музокараларни олиб боришган. Аспас 2015 йилнинг июлидан бери виголиклар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида ҳужумчи 37та ўйинда 12та гол ва 3та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.