АПЛда номзодлар эълон қилинди...

АПЛда номзодлар эълон қилинди...

Англия Премьер-лигаси 2022/23 йилги мавсум якунларига кўра, энг яхшилар номига номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Кевин де Брюйне, Эрлинг Холанд (иккиси ҳам – Манчестер Сити), Ҳарри Кейн (Тоттенхэм), Мартин Эдегор, Букайо Сака (иккиси ҳам – Арсенал), Маркус Рэшфорд (МЮ) ва Киран Трипьер (Ньюкасл) сингари ўйинчилар АПЛда йил ўйинчиси бўлишга даъвогарлик қилишмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛ томонидан мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.

АПЛ мураббийлари учун асосий индивидуал соврин учун 6 нафар мураббий номи келтирилган. Улар орасида «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг киритилмади: Микель Артета («Арсенал») – 36 ўйин, 25 ғалаба, 6 дуранг, 5 мағлубият; Роберто Де Дзерби («Брайтон») – 28 ўйин, 13 ғалаба, 6 дуранг, 9 мағлубият; Унаи Эмери («Астон Вилла») – 23 ўйин, 14 ғалаба, 3 дуранг, 6 мағлубият; Пеп Гвардиола («Манчестер Сити») – 35 ўйин, 27 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият; Эдди Хау («Ньюкасл») – 35 ўйин, 16 ғалаба, 12 дуранг, 5 мағлубият; Марку Силва («Фулҳэм») – 36 ўйин, 15 ғалаба, 6 дуранг, 15 мағлубият.

Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси бўлишга номзод ўйинчилар қаторига эса қуйидаги футболчиларни келтирган: Эрлинг Холанд (Манчестер Сити), Александер Исак, Свен Ботман (иккиси ҳам – Ньюкасл), Мойсес Кайседо, Алексис Макаллистер (икки ҳам – Брайтон), Габриэль Мартинелли, Мартин Эдегор, Букайо Сака (учаласи ҳам – Арсенал).

Маълумот учун, АПЛ якунланишига 3 тур қолганида «Манчестер Сити» 85 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Клуб Англия кубоги финалида «МЮ»га қарши ўйнайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.