Араблар ҳаракатни бошлашди

Араблар ҳаракатни бошлашди

«Ливерпуль» тўпурари Муҳаммад Салоҳ жорий мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этиши мумкин.

Мисрлик ҳужумкор футболчини анчадан бери Саудия Арабистони профессионал лигасига чорлашмоқда ва араблар Салоҳни энг катта маош оладиган ўйинчига айлантиришга тайёр. Таниқли журналист Руди Галеттининг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг икки клуби 31 ёшли тўпурар трансфери бўйича иш бошлади. Манбага кўра, «Ал-Иттиҳод» ва «Ал-Ҳилол» раҳбарияти Салоҳни ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи. Ўз навбатида, «Ливерпуль» мутасаддилари ҳам Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини босиши мумкин бўлган ҳужумчи қидиришни бошлаб юборган. «Қизиллар»га ҳозирча «ПСЖ» вакили Жоан Бакайоко номзоди маъқул бўлиб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.