Олимпиячиларимизнинг Малига қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилди

Олимпиячиларимизнинг Малига қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилди

Париж-2024 Олимпиадасига тайёргарлик доирасида Ўзбекистон U23 жамоаси Тошкентда ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.

Темур Кападзе шогирдлари Олимпиадага Африка қитъасидан йўл олган Мали U23 жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. Тошкентдаги баҳслар 7 ва 10 июн куни бўлиб ўтади.
Мураббийлар штаби Малига қарши ўйинлар учун 24 нафар футболчини таркибга жалб этган. Рўйхатда янги номларни учратиш мумкин:
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар: Владимир Назаров ("Пахтакор"), Хамидилло Абдунабиев ("Олимпик"), Дилшод Йўлдошев ("Сурхон").
Ҳимоячилар: Алибек Давронов ("Насаф"), Ислом Маматказин ("Андижон"), Асадбек Рахимжонов ("Олимпик"), Одилбек Абдумажидов ("Динамо"), Шахзод Таиров ("Олимпик"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат"), Ахмадулло Мукумжонов ("Олимпик"), Саидазамат Мирсаидов ("Олимпик"), Зафармурод Абдирахматов ("Насаф").
Ярим ҳимоячилар: Умарали Раҳмоналиев ("Рубин"), Бехруз Асқаров ("Пахтакор"), Иброҳим Ибрагимов ("Олимпик"), Жасурбек Жалолиддинов ("Нефтчи"), Шерзод Эсанов ("Андижон"), Мурод Раҳматов ("Насаф"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик"), Фарход Соҳибжонов ("Андижон").
Ҳужумчилар: Ҳусайн Норчаев ("Нефтчи"), Улуғбек Хошимов ("Сурхон"), Русланбек Жиянов ("Навбаҳор"), Алишер Одилов ("Олимпик").