АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ёзги ҳарорат каби қайноқлик мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти, жумладан, футбол муҳитида ҳам ўз аксини топмоқда.
Янги Ўзбекистон орзуси билан ҳамнафас бўлолмаётган, замон шиддатига мос қадам ташлашни эплолмаётган ўнлаб раҳбар эгаллаб турган вазифасидан озод этилдики, бу - тараққиёт истаётган жамиятнинг эскича дунёқараш қолипларидан чиқолмаётган кишиларга ишонолмаётганидан далолат. Тараққиёт йўлидан юриш осон эмас, албатта. Қайсидир ҳоким истаса-да, бу йўлдаги машаққатларга бардош беролмайди. Бугун вазирда ҳам, ҳокимда ҳам, қўйингки, исталган ташкилот раҳбарида шундай безовталик, масъул кайфият ҳукмрон. Футболимиздаги тараққиёт руҳи ҳам биз яшаб турган жамият ичра кечаётган алғов-далғовлар аро яшамоқда. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига сафари чоғи истеъдодли футболчиларни халқимизнинг асл фарзандлари сифатида тилга олди. Хорижда тўп сураётган легионерларимизни эса «Улар - бизнинг элчиларимиз!» - дея шарафлади. Aфсуски, футболимиз ҳаётида рўй бераётган ўзгаришлар ҳар доим ҳам биз ўйлагандек бир маромда кечмаяпти.
Суперлига 14-туридан ўрин олган ўйинда ОКМКнинг «Сурхон»дан енгилганини тушунарсиз воқелик сифатида баҳолагандик. Aёнки, бундай хулосани ёзар эканмиз, «Бу - футбол! Унда ҳар нарса рўй бериши мумкин!» - қабилидаги мулоҳазаларни четга сурамиз. Aслида мазкур тушунча замирида ҳақиқат борлигини жуда яхши биламиз. Лекин сўнгги йиллар футбол ичидаги айрим кишилар табиий жараёнлардан келиб чиқиб билдирилган бу мулоҳазадан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланишмоқда. Келишувлар, хатолар, мағлубиятлар асоссиз равишда шу хулоса пардасига ўралмоқда. Аввалги турда «Бухоро»нинг ўз майдонида «Турон»га ютқазганини тўғри тушундик. Инқирозга юз тутган икки жамоа ўртасидаги рақобатда шундай натижа қайд этилиши мумкин.
Таркиби тажрибали ва забардаст футболчилардан иборат ОКМКнинг янгиланаётган ҳамда изланиш йўлидан бораётган «Сурхон»га ютқазиши эса, эриш туюлди, барибир. Қарангки, 15-турда яна шу каби воқеа такрорланди. Бу сафар «Насаф» Яйпанда «Турон»га ютқазди. Миржалол Қосимов «Сурхон»дан енгилиш сабабини ишлаганлар хато қилишлари ҳақидаги эртак билан изоҳлаган бўлса, Рўзиқул Бердиев мағлубиятдан сўнг ростини айтиб қўя қолди: «Бугун майдонда ўзим билган «Насаф»ни танимай қолдим!» Биламиз, «Турон»га очко сув ва ҳаводек зарур. Жамоа ўз майдонида мавсумдаги илк ғалаба учун астойдил курашгани - барчага аён ҳақиқат. Бироқ Яйпанда «Насаф» пешонасига мағлублик қисмати ёзилиши - зукко мухлис учун ҳазм қилиш мураккаб масала. Йўқ, ОКМК ва «Насаф»нинг тегишлича «Сурхон» ҳамда «Турон»га қарши ўйинда ғалаба учун интилмаганини таъкидлашдан йироқмиз. Ҳар кимнинг ичидаги гап ўзига аён. Биз эса вазифамиз нуқтаи назаридан ташқи таассуротларни ёзиш билан кифояланамиз.
Тушунарлики, ташқи таассурот мутлақ ҳақиқат ҳисобланмайди. Aммо мутлақ ҳақиқат саналмайдиган таассуротни ёзишга мажбурмиз, барибир. Зеро, шундай мажбурият бўлмаса ва унинг измида ташқи таассурот ёзилмаса, биз билмайдиган асл ҳақиқатлар юзага чиқмайди ҳеч қачон. Ташқи таассурот шундайки, «Навбаҳор»га қарши ўйинда ОКМК ҳамиша ғалаба иштиёқида майдонга тушади. Нима учун шундай? Сабаби оддий. Бу ўринда ҳаммаси Самвел Бабаян эффекти билан изоҳланади. Бошқача айтганда, ўзбекнинг донгдор футболчиси Самвел Бабаянга ютқазишни ўзига эп кўрмайди. Очиғи, Миржалол Қосимов охирги турда Aлександр Крестининни ҳам енгишни истади жуда-жуда, лекин бунинг уддасидан чиқолмади. Оқибатда ОКМК икки тур натижасига кўра, бир очко билан чекланди. Рўзиқул Бердиев ҳам рақибларга муносабат борасида Қосимовдан қолишмайди асло. Унинг Aлександр Хомяков устидан ғалаба қозониш ҳақида кўп ўйлагани аниқ. Фақат бу борада режаси иш бермади. «Турон» олдида ожиз қолган «Насаф» ўз навбатида, «Пахтакор»ни ҳар қандай вазиятда енгишга бел боғлайди. Шу тариқа ўзи ва бўлажак янги чемпион учун ишлашга интилади. Бизнингча, «Насаф» айни кайфиятда фаолият юритаётгани учун ҳам ортда қолган икки турда бор-йўғи 1 очко олди.
Муҳтарам мухлис! Эътибор беринг, Суперлигадаги икки тажрибали мураббий охирги турларда 1тадан очко билан кифояланди. Ҳолбуки, улар исташса, бор имкониятларни ишга солишса, бошқача натижа юзага чиқиши мумкин эди. Демоқчимизки, ОКМК ва «Насаф» Суперлигада том маънодаги ўртамиёна жамоа бўлишга кўникаётгандек. Ҳар икки жамоа лидерлар ва аутсайдерларга нисбатан ўз мураббийларининг муносабатларидан келиб чиқиб позиция танлайди. Яъни истаса қайсидир рақибни енгади, истамаса, қайсидир бирига ютқазади. Биламиз, бундай хулоса ҳар иккисига ёқмайди, лекин фактлар ўжар бўлади. Учрашувларда қайд этилаётган натижалар шундай хулоса чиқаришга изн беради. Aжабланарлиси, Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» ҳам «Насаф» ва ОКМК йўлидан бормоқда. Дейлик, «Олимпик» ўтган тур «Пахтакор»га жиддий қаршилик кўрсатолмади ва «шерлар» унчалик жон куйдирмай, 3 очкога эга чиқишди. Aгар Кападзе мавсумнинг илк туридаги сенсацияни такрорлаганида, турнир жадвалидаги вазият қандай кўриниш оларди, «Пахтакор»нинг аҳволи не кечарди? Назаримизда, Суперлигадаги аксарият мураббийлар турнир жадвали вазиятини бошқариш, унга таъсир ўтказиш йўлидан боришмоқда. Бир тараф «Пахтакор»ни қўллаб-қувватлаб, унга ён босса, иккинчи томон «Навбаҳор» ёки «Нефтчи» қимматли очкога эга бўлиши учун қайғуради...
Иккинчи давранинг ортда қолган икки турида фақат «Турон» ва «Нефтчи»гина 100 фоизлик натижа қайд этди. Бир ўйлаб кўринг, «Турон» бу йўлда асосий рақобатчиси «Бухоро» ва чемпионлик учун курашиш имкониятига эга «Насаф»ни енгди. Юзаки қараганда, ҳар иккиси ҳам «Турон» учун хавфли рақиб. Биринчи даврада таркиби анча кучли бўлган «Турон»ни хавфли рақиблари кетма-кет мағлубиятга учратишганди. Иккинчи даврада жамоа таркиби анча кучсизланган бир паллада вазият чархпалак бўлиб кетди. Буни қандай тушуниш керак? Хўш, ҳамма гап Ёрқин Назаровнинг мураббийлик услубидами? Бу саволга «Ҳа» жавобини берсак, Назаровни ортиқча олқишлаб юборган бўламиз. Мураббий ва «Турон»га ҳурмат сақлаган ҳолда айтамиз, қайд этилган натижада мағлуб рақибларнинг ўзига яраша «ҳисса» бор. Бу ҳиссани хатолар натижаси дейишдан тийиламиз. Рўзиқул Бердиевнинг ўзи «Насаф»ни таний олмаганини айтиб турганида, қанақасига «аждарлар»ни ҳимоя қилишимиз мумкин? Йўқ, юқоридаги мисолларнинг барчаси Суперлигадаги антифутболнинг кўзга кўринмас, исботланмас кўринишларидир.
Хуллас, футболимизда қайсидир мураббийлар истаб-истамай, аросат тегирмонига сув қуйишмоқда ва буни ўзларича ҳақиқатни юзага чиқариш йўли санашмоқда. Ваҳоланки, адолат адолатсизлик орқали юзага чиқмайди ҳеч вақт! Спорт тамойилларини бузиш ва адолатсизликка таянган адолат футболимизни тараққиётдан тўхтатади, уни аросат йўлига буриб юборади.
Муҳаммад ВАЛИ
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789