"Арсенал" "Бавария" ҳужумчисига қизиқмоқда

"Арсенал" "Бавария" ҳужумчисига қизиқмоқда

"Арсенал" "Бавария"нинг 28 ёшли вингери Лерой Сане хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Билд нашри журналисти Кристиан Фалк хабар бермоқда.

 Манбага кўра, Лондон жамоаси бош мураббийи Микел Артета немис футболчисига мухлислик қилади. Таъкидланишича, агар Сане "Бавария"ни тарк этиш борасида якуний қарорни қабул қилса, "Арсенал" унинг учун ҳақиқий вариантга айланиши мумкин. 

 Аввалроқ ОАВда Сане жамоадаги ўрнидан норози бўлгани, ва асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди. Жорий мавсумда Сане барча мусобақаларда саккизта ўйинда қатнашиб, учта гол урди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.