АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Италия. «А» серия 28-туридан ўрин олган «Кальяри» — «Салернитана» ўйини яқиндагина сафга қайтган Элдор Шомуродовга аталди
Иккинчи бўлим бошида захирадан ўйинга қўшилган терма жамоамиз сардори 51 ва 76-дақиқаларда «эски қадрдони» Гильермо Очоани икки марта доғда қолдириб, Сардиния клуби ғалабасида катта роль бажарди - 4:2. Шу тариқа Клаудио Раньери жамоаси ниҳоят, хавфли ҳудуддан анча узоқлашди. Алоҳида айтиш керак, Элдор қаторасига иккинчи мавсум «А» сериядаги дебют голини «Салернитана» дарвозасига урди. Шунингдек, у Италия чемпионатида 2-марта «дубль» қайд этди. Sofascore Элдор Шомуродовга 8,5 балл қўйди - бу ўйиндаги энг юқори натижа. Табиийки, Раньери учрашувдан кейин ҳамюртимизни мақтади: «Ўта муҳим ғалаба. Ористиано ва Шомуродов ниҳоят, тикланишди. Айниқса, Элдор дарҳол схемамизга мослашди, лекин менталитет борасида ҳали бундай эмас. У жамоага энди киришаётган паллада жароҳатланган эди. Муҳими, ҳозир жуда зўр ҳолатда. Техник салоҳияти кучли, гол вазиятини тўғри илғайди». Элдорнинг ўзи эса мамнунлигини яширмади, албатта. «Бахтиёрман, ахир узоқ танаффусдан кейин яна гол урдим. «Кальяри»нинг ғалабасига ҳисса қўшганим эса икки ҳисса қувонарли. Жароҳат туфайли сўнгги икки ой оғир кечди, фақат тезроқ қайтиш ва жамоага ёрдам беришни ўйладим. Муҳими, мураббий ҳамиша менга ишонди. Умид қиламизки, мавсум биз учун яхши якунланади», - дея ҳамюртимиз сўзларини келтирди centotrentuno портали.
Франция. «Ланс» Лига 1 25-турида турнир жадвали пешқадамларидан бири «Брест»ни қабул қилиб, ягона гол эвазига ғалаба нашидасини сурди. Тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов ҳимояда жонкуярлиги билан ажралиб турди ва Sofascore томонидан муносиб баҳо олди - 7,4 балл. Терма жамоамиз вакили шунингдек, 7-дақиқада сариқ карточка «ишлади».
Испания. «Райо Вальекано C» клуби «Агуилас Марокано» билан ўйинда на гол урди ва на қўйиб юборди - 0:0. Мадрид жамоаси тизимида шуғулланаётган иқтидоримиз Ислом Кенжабоев мазкур учрашувда асосий таркибдан жой олди.
Россия. ЦСКА РПЛ 20-турида «Крилья Советов» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ жамоа етакчиларидан бирига айланиб улгурган Аббос Файзуллаев бу сафар 77-дақиқадагина захирадан майдонга тушди. «Рубин» аксинча, ўз уйида «Пари НН»га ютқазиб қўйди. Қозон клуби ҳимоячиси Рустам Ашурматов 0:1 ҳисобида хотима топган баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланган бўлса, ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев 74-дақиқада сафга қўшилди.
Туркия. Суперлига 29-тури ҳамюртларимиз жамоалари учун омадсиз келди. Жумладан, «Ризеспор» Ҳусниддин Алиқулов тўлиқ вақт тўп сурган баҳсда чемпионат карвонбошиси «Галатасарой» майдонида нақ 6та гол қабул қилиб, бунга икки бора жавоб берди. «Сивасспор» эса ўз майдонида «Аланияспор»га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Бунда мезбон жамоа сафидаги Азиз Турғунбоев 1-65-дақиқалар оралиғида ҳаракатланди. «Қайсариспор» — «Хатайспор» ўйинида кучлар тенг келди - 1:1. Отабек Шукуров бу сафар 76-дақиқада майдонга тушди мезбонлар ҳимоячиси қизил карточка олганидан кейин. Яъни ҳамюртимиз «Қайсариспор» ҳимоясини мустаҳкамлаш учун сафга қўшилди.
Эрон. Остон Ўрунов мамлакат элит лигаси 19-тури рамзий жамоасига киритилди. Чунончи, у «Фулад»га қарши кечган уй учрашуви (4:2)да Эрон лигасидаги дебют голини нишонлади. Терма жа-моамиз вингери масала ҳал этилгач, 90+1-дақиқада захирага олинди. Икки «Истиқлол» ўртасидаги баҳсда эса Жалолиддин Машарипов ва Достон Турсунов майдонда ўзаро тўқнаш келишди. Ўйиндаги ягона голга ассистенлик қилган Теҳрон клуби ярим ҳимоячиси 83-дақиқада ўрнини захира вакилига бўшатиб берган бўлса, Ҳузистон жамоаси ҳимоячиси тўлиқ вақт майдонда бўлди. Охирги маълумотларга қараганда, Машариповга «Истиқлол» раҳбариятининг муносабати, яъни ваъдалар бажарилмагани ёқмаяпти. У ҳаттоки, жамоанинг якшанба кунги машғулотларига чиқмадии. Таъкидланишича, теҳронликлар ҳамюртимизга уй ва машина ваъда қилишган. Бундан ташқари, футболчининг оиласи учун Теҳронга авиачипта ҳам олиб берилмаган. Машарипов ҳамон меҳмонхонада истиқомат қилмоқда. Айтиш жоиз, «Истиқлол» Про-лига 20-турида Ўруновнинг клуби - «Персеполис»ни қабул қилади. Эътиборли томони, «Теҳрон дербиси»да аёл ҳакам Меҳса Ғорбани VAR тизимида ишлайди. Хуллас, Эрон футболи тарихида илк марта аёл ҳакамга ишонч билдирилди. «Теҳрон дербиси» 13 март куни ўтказилади.
Қозоғистон. «Қайрат» Иброҳимхалил Йўлдошев тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган баҳсда «Туран» майдонида гол уролмади - 0:0. Ўзбекистонлик ҳимоячи 18-дақиқада огоҳлантирилган бўлсада, Sofascore портали томонидан ўз клубининг энг яхши футболчиси бўлди - 7,5 балл. Мамлакат чемпиони - «Ордабаси» эса ҚПЛ 2-турида «Атирау» меҳмони бўлиб, охирги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди (1:1). Афсуски, Шимкент клуби ярим ҳимоячиси Шаҳбоз Умаров 15-дақиқада жароҳатланиб, сафдан чиқди, Жасур Яхшибоев эса 81-дақиқагача тўп сурди. «Қайсар» ўз майдонида «Қизил-Жар»га бас келолмади. 0:3 ҳисоби қайд этилган учрашувда жамоа ҳужумчиси Шоҳназар Норбекор 60-дақиқада захирадан тушди.
БАА. Лига кубоги 1/2 финали биринчи ўйинида 1:2 ҳисобида енгилган «Ал-Ваҳда» жавоб учрашувида «Ал-Васл» дарвозасига жавобсиз 4та гол урди. Ҳожимат Эркинов жамоаси шу тариқа финал чиптасини қўлга киритди. Ўзбекистон термаси вингери жавоб ўйинида 77-дақиқагача майдонда бўлди. Айтганча, transfermarkt портали БАА чемпионати футболчилари трансфер баҳосини янгилади. Диққатни тортадиган томони, Амирликларда ўйнаётган 4 нафар легионеримиз баҳоси ҳам ошди:
Азиз Ғаниев («Шабаб Ал-Аҳли») - 3,5 млн. евро (+500 минг евро)
Ҳожимат Эркинов («Ал-Ваҳда») - 800 минг евро (+200 минг евро)
Абдулла Абдуллаев («Хорфаккан») - 800 минг евро (+200 минг евро)
Азиз Амонов («Хорфаккан») - 700 минг евро (+200 минг евро)
Азиз Ғаниев айни пайт БААда ўйнаётган МДҲ мамлакатлари футболчилари орасида энг қимматбаҳосидир.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789