У сўнгги бир неча кун ичида даволанди, аммо ноқулайлик ҳали йўқолмаган. Унинг ўйнашга тайёрлиги тикланишига боғлиқ. "Сосьедад"га қарши ўйин бошланишидан олдин Ханси Флик Ямалнинг жароҳати ҳақида гапирди.
"Биз Ламиндан охиригача умид қилдик. Унга ғамхўрлик қилишимиз керак, унинг тўпиғида муаммолар бор", – деди Флик.
"Барса" бош мураббийи жамоасининг Сан-Себастьяндаги мағлубиятидан сўнг қўшимча қилди:
"Ламиннинг халқаро танаффусдан кейин қайтишига ишончим комил эмас. Ҳозирча ҳеч нарса аниқ эмас. Билишимиз биланоқ, буни эълон қиламиз".
Ханси Флик Ямал йўқлигида 21 ёшли Фермин Лопесга ишонч билдирди ва испаниялик футболчи Роберт Левандовски ва Рафинья билан бирга майдонга тушди. "Барселона" Ла Лигада яхши формада бўлиб, дастлабки 12 ўйиннинг 11 тасида ғалаба қозонган, Ямаль эса 5 та гол урган ва 7 та голли узатмани амалга оширган.