Арсенал “Брайтон” ҳужумчисига қизиқмоқда

Арсенал “Брайтон” ҳужумчисига қизиқмоқда

“Брайтон” ҳужумчиси Жоау Педро фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.

Журналистларга маълум бўлишича, 23 ёшли бразилиялик ҳужумчига Лондоннинг "Арсенал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Канонирлар" марказий ҳужумчи позициясини кучайтиришлари керак. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида Педро тўққизта ўйинда иштирок этди. Ҳужумчи тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

“Брайтон” Англия чемпионати жадвалида саккизинчи, “Арсенал” эса учинчи ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.