“Барселона” Де Йонг ва Араухони огоҳлантирди

“Барселона” Де Йонг ва Араухони огоҳлантирди

«Барселона» икки футболчисига ултиматум қўйди.

Diario Sport хабарига кўра, каталонияликлар ҳимоячи Роналд Араухо ва яримҳимоячи Френки де Йонгни шартномаларни мавсум охиригача узайтириш зарурлиги ҳақида огоҳлантирган. Акс ҳолда бу футболчилар сотувга қўйилади.

Таъкидланишича, уругвайлик билан ҳам, нидерландиялик билан ҳам муносабатлар ижобий. Иккаласи ҳам жамоада қолишни истамоқда.

Шунингдек, «Барса» яримҳимоячилар Гави ва Педри билан янги битим имзолашга деярли келишиб олди.