Испаниялик машҳур мураббий “Милан”ни бошқариши мумкин

Испаниялик машҳур мураббий “Милан”ни бошқариши мумкин

"Барселона" клуби собиқ футболчиси Хави Италиянинг "Милан" жамоасини бошқариши мумкин.

Бу ҳақда "El Nacional" маълум қилди. Бунинг учун миланликлар аввал клубнинг ҳозирги устози Паулу Фонсекани истеъфога чиқаришлари керак бўлади. Хави "россонерилар" вакиллари билан музокаралар олиб борган ва А Серия жамоасини бошқаришга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хави АҚШнинг "Интер Майами" клубини бошқариш таклифини рад этган эди. Ваҳоланки, у ерда "Барселона" собиқ юлдузлари Лионель Месси, Луис Суарес, Серхио Бускетс ҳамда Хорди Альба тўп тепишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.