«Арсенал» Шешкони сотиб олмоқчи

«Арсенал» Шешкони сотиб олмоқчи

«РБ Лейпциг» ҳужумчиси Беньямин Шешко фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга.

Caught Offside нашрининг хабарига кўра, словениялик ҳужумчи хизматларига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқмоқда. «Канонирлар» раҳбарлари январь ойидаги трансфер ойнасида 20 ёшли футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилишади. Шешко шу ёздан бери «РБ Лейпциг» жамоасида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда Беньямин барча турнирларда 12та ўйин ўтказиб, 6та гол урди. Унинг «буқалар» билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган ва трансфер нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.