Манбанинг хабарига кўра, клуб Азарнинг аввалги спорт формасини тиклашини кутмоқчи эмас ва қишда уни бошқа клубга қўйиб юборишга тайёр. Клуб бельгиялик 31 ёшли футболчининг маошини тўлаши мумкин бўлган потенциал жамоалар таклифини кўриб чиқмоқчи. Қайд этилишича, клуб президенти Флорентино Перес Азарнинг машғулотлар ва ўйинлардаги ҳаракатларидан қониқмаяпти ва у билан хайрлашиб, ойлик жамғармасини енгиллатмоқчи. Бош мураббий Карло Анчелотти эса Эденга қишки трансфер ойнасигача имконият бермоқчи. Аввалроқ, Азарнинг Мадрида клубидаги йиллик маоши қарийб 20 миллион еврони ташкил этиши ҳақида хабар қилинганди. Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли футболчи «Шахтёр»га қарши ўйинда (1:1) жамоаси сафида энг паст баллга лойиқ кўрилган футболчи бўлди. Маълумот учун, Азар жорий мавсум Ла Лигада 3 ўйинда майдонга тушди. У жароҳати сабабли мавсум стартини ўтказиб юборганди.