Сўнгги пайтларда ОАВда футболчининг Англияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди, бир қатор клублар унга даъво қилмоқда. Fichajes хабарига кўра, «МЮ» 25 ёшли франциялик футболчининг «Барселона» билан амалдаги шартномаси бўйича 50 миллион евро товон пули тўлашга рози бўлган. Товон пули июль ойидан бошлаб кучга киради. Шунингдек, «кўк-анорранглилар» раҳбарияти футболчи билан хайрлашишга тайёрлиги, чунки бу клубнинг молиявий муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бериши таъкидланган. Усмон Дембеле жорий мавсумда 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилган.