«Барса» Гризман нархини туширди

«Барса» Гризман нархини туширди

«Барселона» ва «Атлетико» яна бир бор ҳужумчи Антуан Гризманнинг трансфери шартларини келишиб олишга ҳаракат қилади, деб хабар беради Mundo Deportivo.

Каталония клуби футболчининг ҳуқуқларини 25 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Бундан ташқари, клуб январь ойи бошига қадар, яъни жамоаларнинг Ла Лигадаги ўйини аввалидан ҳужумчини сотиб олиш шартларини келишиб олмоқчи. Аввалроқ «Барса» «Атлетико»ни судга бермоқчи экани маълум бўлганди. Каталония раҳбарияти мадридликлар бонусларни тўламаслик учун Гризманнинг майдондаги вақтини атайлаб чеклашига ишонмоқда. Икки мавсумда 50 фоиз ўйинда камида 45 дақиқа майдонда ўтказса, «Атлетико» футболчини 40 миллион еврога сотиб олиши талаб қилинади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.