«Барса» «отахон»лари қишда кетишади

«Барса» «отахон»лари қишда кетишади

«Барселона» раҳбарияти қишки трансфер ойнасида маоши нисбатан юқори бўлган аксарият ўйинчилар билан хайрлашишни режалаштирган, дея ёзмоқда Diario Sport.

Манба хабарига кўра, «Барса» қишки трансфер ойнасида ёзда бошлаган ишини якунлаб қўймоқчи. Клубнинг энг асосий мақсади маошлар ҳажмини қисқартириш бўлади. Ёзда таркибдаги ҳеч бир футболчи маоши камайишига рози бўлмади. Маошлар ҳажми Мартин Брэйтуэйт, Миралем Пьянич ва Рики Пучнинг кетиши орқали камайтирилди, холос. Қайд этилишича, «Барселона» қишда Френки де Йонг, Жерар Пике, Хорди Альба ва Мемфис Депай билан хайрлашади. Бу ўйинчилар клубнинг энг кўп маош олувчи ўйинчиларидандир.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.