«Барса»га Педри керак эмасми?

«Барса»га Педри керак эмасми?

«Барселона» раҳбариятининг фикрича, Педри жароҳатлар туфайли тез-тез майдонга тушмайди.

20 ёшида ярим ҳимоячи тез-тез жароҳат олишига қарамай, жамоанинг асосий ўйинчиларидан бирига айлана олди. Айни дамда Педри 16 февраль куни бўлиб ўтган Европа Лигаси доирасида «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли шифохонада. CatRadio хабарига кўра, «Барселона» испаниялик ёш футболчининг жароҳатларидан ҳафсаласи пир бўлган ва ёзги трансфер ойнасида янги ярим ҳимоячи сотиб олиш ҳақида жиддий ўйламоқда. Жорий мавсумда Педри каталонияликлар билан 30та ўйинда қатнашиб, 7та гол урди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.