ЕЧЛ-2023/24. 1/8 финал: «Барса» қайтди! «Арсенал» эса амаллади...

ЕЧЛ-2023/24. 1/8 финал: «Барса» қайтди! «Арсенал» эса амаллади...

Ушбу мавсумдаги ЕЧЛ «Барселона» учун омадли ўтмоқда.

Клуб 2 йилдан кейин нимчорак финалида ўйнади. 1/8 босқичда Хави шогирдлари «Наполи» тўсиғидан ўтиб, чорак финалга ҳам йўл олди. Каталонияликлар дастлабки ўйинда дуранг натижа қайд этган бўлса, жавоб учрашувида 3:1 ҳисобида зафар қучиб, нимчорак финалидан ўтиб олди. «Барселона» сўнгги марта бундан 4 йил олдин 1/4 босқичида ўйнаган. Ўшанда ҳам жамоа «Наполи»ни таслим қилиб, ЧЛ чорак финалига чиққанди. Аммо Кике Сетьен қўл остидаги клуб «Бавария»га 8:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, турнирни тарк этган.

«Арсенал» эса ўз майдонида «Порту»ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, икки ўйин натижасига кўра мувозанатни тиклади. +ўшимча бўлимларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса Райянинг сейвлари лондонликларни кейинги босқичга олиб чиқди. Шу тариқа «Арсенал» «Манчестер Сити», «Реал», «Бавария», «ПСЖ» ва «Барселона»дан сўнг чорак финал йўлланмасини қўлга киритган 6-жамоа бўлди.

***

Роберт Левандовски Чемпионлар лигасидаги 94-голини урди. Польшалик футболчи ушбу турнир тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Фақатгина Криштиану Роналду (141) ва Лионель Месси (129) ундан кўпроқ гол уришган.

***

Squawka хабарига кўра, «Барселона» 2009 йилнинг апрелидан бери биринчи марта ЕЧЛ ўйинида 17-дақиқагача жавобсиз иккита гол уришга муваффақ бўлди. 15 йил олдин, ўша пайтда Пеп Гвардиола бошчилигидаги «Барселона» дастлабки 12 дақиқада «Бавария»га икки бор гол урганди. Ўшанда «кўк-анорранглилар» охир-оқибат турнир ғолибига айланган.

***

Троссард кетма-кет 4та ўйинни ўз ичига олган голсиз сериясини бузди. Охирги марта Троссард 17 февраль куни АПЛ доирасида «Бёрнли»га қарши ўйинда (5:0) гол урганди, шундан бери у рақиблар дарвозасини ишғол эта олмади. Шунингдек, 17 февралдан буён Троссард ўз клуби учун голли узатма ҳам амалга оширмади.

 

Жавоб ўйинлари

БАРСЕЛОНА - НАПОЛИ - 3:1 (2:1)

12 март. Барселона. «Олимпико» стадиони. 50301 томошабин.

Бош ҳакам: Данни Маккели (Нидерландия).

Голлар: Фермин Лопес (15), Жоау Канселу (17), Левандовски (83) - Рраҳмани (30).

Барселона: тер Штеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Кристенсен (Ромеу, 61), Гюндоган, Лопес (Серхи Роберто, 60), Рафинья (Жоау Феликс, 81), Ямал, Левандовски.

Наполи: Мерет, Ди Лоренцо, Жезус, Рраҳмани, Мариу Руи (Оливера, 64), Лоботка, Замбо-Ангисса, Траоре (Распадори, 78), Политано (Линдстрём, 64), Кварацхелия (Нгонж, 90+2), Осимхен.

Огоҳлантиришлар: Кристенсен (19), Ямал (44) - Жезус (45+2), Траоре (63), Оливера (67).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Пау Кубарси («Барселона»).

Биринчи ўйин - 1:1

 

АРСЕНАЛ - ПОРТУ - 1:0 (1:0, 0:0, 0:0)

Пенальтилар бўйича - 4:2

12 март. Лондон. «Эмирейтс» стадиони. 60257 томошабин.

Бош ҳакам: Клеман Тюрпен (Франция).

Гол: Троссард (41).

Арсенал: Райя, Уайт, Габриэл, Салиба, Кивер (Зинченко, 105), Жоржиньо (Габриэл Жезус, 83), Эдегор, Райс, Хавертц, Троссард (Нкетиа, 105), Сака.

Порту: Диогу Кошта, Жоау Мариу (Санчес, 86), Пепе, Отавио, Венделл, Нико Гонсалес (Эуштакиу, 101), Варела (Груич, 90+7), Пепе Акино, Галено, Франсишку Консейсау (Гонсалу Боржеш, 101), Эванилсон (Тареми, 88).

Огоҳлантиришлар: Салиба (39), Артета (68), Хавертц (116) - Пепе (73), Консейсау (78).

Учрашувнинг энг яхши ўйинчиси: Давид Райя («Арсенал»).

Биринчи ўйин - 0:1

 

5 март

РЕАЛ СОСЬЕДАД - ПСЖ - 1:2 (0:1)

Голлар: Мерино (89) - Мбаппе (15, 56).

Биринчи ўйин - 0:2

БАВАРИЯ - ЛАЦИО - 3:0 (2:0)

Голлар: Кейн (38, 66), Мюллер (45+2).

Биринчи ўйин - 0:1

6 март

РЕАЛ - РБ ЛЕЙПЦИГ - 1:1 (0:0)

Голлар: Винисиус (65) - Орбан (68).

Биринчи ўйин - 1:0

МАНЧЕСТЕР СИТИ - КОПЕНГАГЕН - 3:1 (3:1)

Голлар: Аканжи (5), Альварес (9), Холанд (45+3) - Муҳаммад Эл-Юнусси (29).

Биринчи ўйин - 3:1

13 март

АТЛЕТИКО - ИНТЕР

Биринчи ўйин - 0:1

БОРУССИЯ Д. - ПСВ

Биринчи ўйин - 1:1

 

ТЎПУРАРЛАР:

Кейн (Бавария) - 6та

Мбаппе (ПСЖ) - 6та

Холанд (Манчестер Сити) - 6та

Галено (Порту) - 5та

Мората (Атлетико) - 5та

Альварес (Манчестер Сити) - 5та...

 

***

2024/25 йилги мавсумдан бошлаб ЕЧЛда қуръа ташлаш маросими компьютер ёрдамида ўтказилади. Мазкур жараён сунъий интеллект билан амалга оширилади. Расмийларнинг қўлда танлаб олиш орқали қуръа ташлаши 3-4 соат вақтни олади ва унга 900та шарча керак бўлади. Компьютер учун эса 35 дақиқа етарли бўлади. Эслатиб ўтамиз, янги форматга кўра, лигада 36та клуб иштирок этади ва анъанавий гуруҳ босқичи ўрнига умумий жадвалдан фойдаланилади. Ҳар бир клуб турли рақибларга қарши камида 8та ўйин ўтказади.

***

Маурицио Сарри «Лацио» жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Фабрицио Романо хабарига кўра, италиялик мутахассис бу борадаги қарорини Рим клуби раҳбариятига маълум қилиб, жамоа билан хайрлашган. «Лацио» Сарри қўл остидаги сўнгги 4 ўйинда мағлубиятга учраб, ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсида «Бавария» томонидан турнирдан чиқариб юборилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.