«Барса»нинг асосий нишони Диаби

«Барса»нинг асосий нишони Диаби

Леверкузеннинг «Байер» клуби ярим ҳимоячиси Мусса Диаби «Барселона» қизиқиш доирасига тушиб қолди.

«Кўк-анорранглилар» 23 ёшли франциялик футболчини Ферран Торресга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Испаниялик футболчи «Барселона»да ўйин амалиёти йўқлигидан норози ва клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда. Диабининг трансфер нархи 60 миллион евро. Унинг немис клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Аввалроқ Муссага «Реал» ва «Ньюкасл» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ушбу мавсумда Диаби Бундеслиганинг 12 ўйинида 2та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.