Рэшфорд Британияда энг нуфузли шахс...

Рэшфорд Британияда энг нуфузли шахс...

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфорд Британиянинг Африка, Афро-Кариб денгизи ва Африка-Америка миллатига мансуб энг нуфузли одамларидан бири деб топилди, деб хабар беради клуб расмий сайти.

Рўйхат 2007 йилдан буён ҳар йили эълон қилиниб, ёшларга ўрнак бўла оладиган қора танлилар билан жамоатчиликни таништириб келинмоқда. Рўйхатдаги одамлар мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан танланади. Бу йил рўйхатга Рэшфорддан ташқари актёр сер Ленни Генри ва репер Stormzy ҳам кирди. Маркус Рэшфорд ўтган йили COVID-19 пандемияси даврида болаларга бўлган ғамхўрлиги учун ҳам мукофот билан тақдирланган эди. Англиялик футболчи «МЮ» сафида 317та ўйинда майдонга тушиб, 99та гол урган ва 60та голли узатмани амалга оширган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.