«Бавария» Алонсони мўлжаллаяпти

«Бавария» Алонсони мўлжаллаяпти

«Бавария» мавсум якунига қадар бош мураббийни ўзгартириш ниятида эмас.

Журналист Керри Хау маълумотига кўра, «Бавария» Томас Тухель қўл остида мавсумни якунлашни режа қилган. Тухелнинг оммавий норозиликларига қарамасдан клуб унинг профессионал сифатларига ишонч билдирмоқда. Ундан ташқари, мураббийнинг клуб спорт директори Кристоф Фройнд билан муносабатлари аъло даражада. Қайд этилишича, «Бавария»нинг айрим футболчилари мураббийнинг қарашларидан мамнун бўлмаяпти. Шу сабабли клуб мавсум якунланганидан кейин Хаби Алонсони жамоага бош мураббий қилиб олиб келиш вариантини кўриб чиқяпти. Лекин мавсум якунигача бош мураббийни ўзгартириш ишлари бўлмайди. 18 турдан кейин «Бавария» Бундеслига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Мюнхенликлар пешқадам «Байер»дан 4 очкога ортда қолмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.