Анчадан бери норвегиялик ҳужумчи Испанияга кўчиб ўтиши муҳокама қилинмоқда. Sky Sports нашрининг ёзишича, 24 ёшли футболчи «Реал» сафига ўтишни истаяпти. Ўз навбатда, мадридликлар ҳам анчадан бери Холандга кўз тикмоқда. Агар «Реал» жорий мавсум якунланганидан кейин Холандни трансфер қиладиган бўлса, «шаҳарликлар»га ўйинчининг шартномасида кўрсатилган бадал пули - 150 миллион евро тўлашига тўғри келади. Кейинги пайтда Холанд «Сити» билан янги шартнома бўйича музокара олиб бораётган эди. У клуб мутасаддиларидан янги битимга уни 120 миллион еврога трансфер қилиш имконини берадиган банд қўшишни талаб қилмоқда.