Расман. Александр Крестинин истеъфога чиқарилди

Расман. Александр Крестинин истеъфога чиқарилди

Суперлиганинг охирги турларида рўй берган қониқарсиз натижалар сабаб "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин истеъфога чиқарилди.

Александр Сергеевич билан бирга унга ёрдам берган мураббийлар - Александр Перов, Игор Кудренко ва Марко Байич ҳам ўз лавозимларини тарк этишди. 

Маълумот учун, асосий жамоамиз Крестинин қўл остида 13та ўйинда майдонга тушиб, икки бор ғалаба қозонди, 3 марта дуранг ўйнаб, 8та учрашувда имкониятни бой берди. 

 “Охирги турлардаги кетма-кет 5та мағлубият россиялик мураббий истеъфосига сабаб бўлди. Александр Сергеевичнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламиз” - дейилади клуб матбуот хизми хабарида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.