“Бавария” Ҳарри Кейнни сотиши мумкин

“Бавария” Ҳарри Кейнни сотиши мумкин

“Тоттенхэм”дан кейин “Бавария”да ҳам тўпурарлик маҳоратини намойиш қилаётган Ҳарри Кейнда фаолиятини бошқа лигаларда ҳам давом эттириш имконияти пайдо бўлди.

El Nacional нашрининг маълум қилишича, ПСЖ 31 ёшли ҳужумчини Франция чемпионатига олиб кетмоқчи. Парижликлар тажрибали тўпурар учун 130 миллион евро сарфлашга тайёр.

Бундан ташқари, “Манчестер Юнайтед” кўп йиллик орзусини амалга ошириб, Ҳарри Кейнга ўз либосини кийдиришни мўлжаллаяпти. Манчестерликлар ҳам ҳужумчи учун курашда ПСЖдан қолишмоқчи эмас.

Трансфер мутахассислари “Бавария” молиявий аҳволини мустаҳкамлаб олиш учун Ҳарри Кейнни катта маблағ эвазига қўйиб юбориши мумкинлигини таъкидламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.