«Бавария»да катта ўзгариш кутиляпти

«Бавария»да катта ўзгариш кутиляпти

«Бавария» раҳбарияти қишки трансферлар даврида жамоа таркибини кучайтиришни режалаштирган.

Мюнхенликлар бир неча футболчини нишонга олди. Бундеслига чемпиони ёзда Харри Кейн, Рафаэль Геррейро, Конрад Лаймер ва Ким Мин Чжэни трансфер қилганди. Бош мураббий Томас Тухель клуб хўжайинларини янги трансферларга кўндирди. Bild нашрининг ёзишича, мюнхенликлар Мартин Субименди («Реал Сосьедад»), Рональд Араухо («Барселона»), Жоржио Скальвини («Аталанта Бергамо»), Арнау Мартинес Лопес («Жирона»), Жоау Палинья («Фулхэм»), Клеман Лангле («Астон Вилла»), Рафаэль Варан («Манчестер Юнайтед») каби ўйинчиларга қизиқмоқда. Клуб мутасаддилари бу футболчиларни Мюнхенга кўчиб ўтишга кўндириши керак бўлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.