Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ЖЧга мезбонлик қилиш имконияти борми?
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Жозе Моуриньо Туркияда ҳам ҳакамларга қарши уруш очган кўринади.
Португалиялик мутахассис бошқарувидаги «Фенербахче» 29 сентябрь куни маҳаллий Суперлига 7-тури доирасида Анталияспор» меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ «Беназир» ҳакамликдан қониқмади ва реферининг қарорларидан бирига беназир йўсинда эътироз билдирди.
Беназир эътироз
Ҳакамлар «Фенербахче» ҳужумларидан бирида ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этишди. Жозе Моуриньо фикрича эса, ўша вазиятда «офсайд» йўқ эди. Хуллас, «Беназир» оний лаҳзада телекамерага ўз ноутбукини тўғрилади. Унинг экранида эса ҳакамлар хатоси кўриниб турарди. Португалиялик мутахассис бундай шикояти эвазига реферидан сариқ карточка ҳам олди.
Бошқача норозилик
Жозе Моуриньо ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ҳам оригинал юриш қилди. Аниқроғи, у Туркия чемпионатидаги ҳакамликни киноя билан мақташ асносида қоралади. «Қисқа вақтда Туркия лигаси жаҳондаги энг яхши VAR тизимига эга эканлигини тушундим. Бу ерда ҳар қандай чигал вазиятни ҳам атиги 5 сония ичида тўлиқ кўриб чиқишга улгуришади», — деди Моуриньо истеҳзо билан. Нима дердик, «Беназир»дан яна бир беназир юриш.
Бор. Турнирни қабул қилиш учун 4-6та стадион бўлса, бас.
Франциянинг «Брест» клуби ЧЛ Лига босқичига 2та чиройли ғалаба билан киришди.
51 ёшли германиялик мутахассис Томас Тухел Англия миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789