АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Нидерландия чемпионати тизимида даража бўйича 4-ўринда турувчи дивизион доирасидаги ўйинларнинг бирида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқелик кузатилди.
Бунақасига ишониш мушкул. Дарвозабон ўз фаолиятидаги охирги ўйиннинг қўшимча вақтида чемпионлик голи муаллифига айланди. Лекин бу ҳакамнинг иши олдида ҳеч нарса эмас. У учрашув давомида мағлуб рақибнинг бир неча футболчисини майдондан четлаштирди ва якунда ғолиб жамоа байрамига қўшилди, ҳаттоки, чемпионлик кубогини боши узра баланд кўтарди...
«Сент-Жонс» - «Валкен» ўйи-нида мезбон жамоани дуранг ҳам мутлақо қониқтирарди (шунда чемпионликни расмийлаштирарди). Бироқ ўйин ўхшамади, дарвозабон хатоларидан сўнг «Сент-Жонс» мағлубият ёқасига келиб қолди. Шу паллада бош ҳакам Ян Смит мезбонларга ёрдам қўлини чўзди. У «Валкен»дан 3 нафар футболчини майдондан четлаштирди, шунингдек, жамоа бош мураббийига ҳам «қизил» кўрсатди. Қолаверса, асосий вақтга нақ 15 дақиқа қўшиб берди. Якунда «Сент-Жонс»нинг 28 ёшли дарвозабони Дейв Лаан ҳужумга қўшилиб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига чемпионликни тақдим этди. Айтганча, бу жарроҳлик амалиётига муҳтожлиги туфайли футбол билан хайрлашишга қарор қилган кипер учун охирги ўйин эди.
Ян Смит эса кейинчалик «Сент-Жонс» вакиллари билан чемпионликни бирга нишонлади, ҳаттоки, кубокни боши узра баланд кўтаришдан ҳам уялмади. Смит камига саҳнада қўшиқ куйлади. Табиийки, бу ҳолат «Валкен» раҳбариятига ёқмади ва клуб Нидерландия Қироллик футбол ассоциациясига расмий шикоят ёзди. Оқибатда ошкора тарафкашлик қилган рефери умрбод дисквалификацияга учради. «Ҳар бир воқеликда турли нюанслари бўлади, бироқ федерация ҳаттоки, текширув олиб боришга эринди ва видеолавҳага асосланиб, қарор чиқарди. Тақдирлаш маросимида саҳна ёнида тургандим. Шунда «Сент-Жонс» футболчилари қўшиқ куйлаб беришимни сўрашгач, илтимосни рад этолмадим. Кейин қўлимга кубокни тутқазишди. Нима, уни ташлаб юборишим керакми-ди? Энди менга худди одам ўлдирган шахсдек қарашяпти. Умрбод дисквалификация - жуда кулгули ва ҳақоратомуз. Майли, ортиқ керак эмас эканман, шундай бўлгани маъқул», - дея жазо чорасига муносабат билдирди ҳакам. Дарвоқе, Нидерландия Қироллик футбол ассоциацияси маълумотига кўра, Ян Смит коронавирус эпидемияси вақти белгиланган қоидаларга амал қилмагани учун ҳакамликдан четлаштирилган, лекин кейинчалик унга иккинчи имконият берилганди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789