Бензема йўқ, лекин Фабиано шу ерда ёки "ИнтерФУТБОЛ" нинг пайшанба сони АНОНСи

Бензема йўқ, лекин Фабиано шу ерда ёки "ИнтерФУТБОЛ" нинг пайшанба сони АНОНСи

Мана ниҳоят мухлисларимиз кутган онлар келди. ОЧЛ ва ЕЧЛ да нимчорак финал баҳслари бошланди.

Хусусан, "Насаф" ва "Навбаҳор" янги мавсумни халқаро турнир билан бошлашмоқда. Европада эса миллий чемпионатларда тобланган клублар 1/8 финал "жанг"ларига киришишди. InterFUTBOL газетасининг 15 февраль кунги пайшанба сонида шу ва бошқа футбол оламидаги қизиқарли хабарларни ўзида мужассам қилган таҳлилий мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Хусусан,...

- ОК-2023: 5-ўринга лойиқ натижа;

- Фаррух Сайфиев нега Наманганга келди?

- Жамоаларимиздан дараклар;

- БААда ҳам маҳаллийлаштириш жараёни;

- Петар Сегрт: Эртакнамо дебют ижодкори;

- Браим Жуд ролида, "Сити"да эса яна "учталик";

- Алькараснинг кумири Криштиану Роналду;

- Руминиялик Ван Дейк;

- Қашшоқлик айб эмас;

- Ўздан ўзган ўзгалар;

- Сабр қилганга толе ёр;

- Бразилия футболи олимпиададан четда ва бошқа шу каби эксклюзив материаллар нашримизнинг 13(2122)-сонида чоп этилди.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!