Билежик жамоанинг 7 апрель куни Туркия Суперкубоги доирасида «Галатасарой»га қарши баҳсда иштирок этишини маълум қилди. Бироқ у беллашувда асосий жамоа эмас, балки «Фенербахче»нинг U19 жамоаси майдонга тушишини таъкидлади. Футбол мусобақаси қоидаларига кўра, жамоа ўйинни майдонда камида 9 нафар ўйинчи билан бошлаши керак. Ўйин давомида камида 7 нафар футболчи иштирокида ўйин давом этиши мумкин. Агар жамоа таркибида 6 киши қолса, ўйин ҳакам томонидан тўхтатилади. Клуб раҳбариятининг маълум қилишича, жамоа 90 дақиқа ўйин ўтказмоқчи эмас. Улар қоидаларга биноан 9 киши бўлиб майдонга тушмоқчи ҳамда 6 футболчи қолгунга қадар ҳаракат қилмоқчи. Эслатиб ўтамиз, «Фенербахче» сафарда «Трабзонспор» устидан ғалаба қозонгач (3:2), мезбон жамоа мухлислари майдонга тушиб кетишди ва ғалабани майдон марказида нишонлаётган футболчиларга ташланишганди. Натижада, клуб Туркия чемпионатидан чиқиб кетиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.