АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Фақатгина 11 нафар футболчи бир мавсумда ҳам Чемпионлар лигаси ва ҳам Европа чемпиони бўлиш шарафига мушарраф бўлган.
Италия термаси «Уэмбли»да пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этганида, Жоржиньо ва Эмерсон Евро-2020да клуб миқёсида ҳам «Челси» билан ЕЧЛни ютганини эсдан чиқариб бўлмайди. Биз бир мавсумда ҳар иккала турнирда зафар қучган камёб футболчилар ҳақида сўз юритамиз. Зеро, Евро-2024 турнири ҳам эшик қоқиб келмоқда, ЕЧЛ-2023/2024 финали эса ундан ҳам яқин...
Жоржиньо
Жордан Пикфорд Евро-2020да Жоржиньонинг зарбасини қайтарганда ярим ҳимоячи ва бутун жамоанинг умиди Доннаруммада эди ҳамда Жанлуижи ишончни оқлади. Жоржиньо Роберто Манчини бошчилигидаги ғалаба қозонган терма жамоанинг марказида эди ва Томас Тухель «Челси»га келганидан кейин у «Стэмфорд Бриж»да ҳам клубнинг таянчи бўлди. Кейинчалик у «Челси» билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашади ва натижада 2023 йилда кутилмаганда «Арсенал»га ўтади.
Эмерсон
Эмерсон «Челси»нинг Чемпионлар лигаси шон-шуҳратига эришиш йўлида бор-йўғи иккита ўйинни асосий таркибда бошлади ва «Порту» билан чорак финалнинг биринчи ўйинида ҳам бошланғич таркибдан жой олди. У шунингдек, «Атлетико» дарвозасига гол урди ва ўзининг оз бўлсада ҳиссасини қўшди. Чорак финалда жароҳат олган Спинатсоланинг ўрнини эгаллаган Эмерсон асосий таркибдан жой олди. У Испания ва Англияга қарши ўйинларда ўзини кўрсата олди.
Криштиану Роналду
«Реал Мадрид»нинг кетма-кет учта Чемпионлар лигасининг биринчиси 2016 йилда бўлиб ўтди ва бу Роналду ниҳоят халқаро майдонда муваффақият қозонган йил бўлди. Евро-2016 бошланишидан икки ой олдин «Сан-Сиро»да «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда ғалаба қозонганидан сўнг, у ўз мамлакатини финалга олиб чиқди ва «ёнаётган» жойида жароҳат олиб оқсоқланиб қолди ҳамда майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди. Аммо четда мураббий ролида Роналду ўз жамоасига мотивация бериб, чемпионликка ўзининг катта ҳиссасини қўшди.
Пепе
2016 йилнинг Мадрид клуби ва Португалия термасида дабл чемпионликни қайд этган яна бир футболчиси. Марказий ҳимоячи жароҳат туфайли Евронинг ярим финалини ўтказиб юборишга мажбур бўлган бўлсада, ҳар икки финалда 120 дақиқа ўйнади. Ажабланарлиси шундаки, у иккала турнирда ҳам учта сариқ карточка олди.
Фернандо Торрес
2012 йил Фернандо Торрес учун ғалати мавсум бўлди. У Испания термасида ҳам Челси клубида ҳам ҳужумда биринчи танлов эмас эди, лекин у ҳали ҳам иккала жамоанинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Шунга қарамай, унинг таъсири сезилди. «Барселона» дарвозасига урилган гол «аристократлар»нинг финалдаги ғалабасини ва ҳатто Евро-2012да Италия дарвозасига урилган гол Испаниянинг ғалабасига етарли бўлди. Польша ва Украинада ўтган ўша турнирда атиги учта гол урган бўлсада, финалда Хуан Матага голли узатмаси унга олтин бутсани тақдим этди.
Хуан Мата
Чемпионлар лигаси финалида Дидье Дрогбага голли пас, Евро-2012 финалида чиройли якун. Бу Мата учун жуда сермаҳсул мавсум эди. Мазкур турнирлардан сўнг Хуан «Манчестер Юнайтед» клубига ўтади ва фаолиятида бирозгина пастлаш рўй беради.
Рональд Куман
Куман 1988 йилда «ПСВ» билан Европа кубоги (ўша вақтлар шундай номад бўлган) яъни Чемпионлар лигасида зафар қучган, ўша йили Нидерландия терма жамоаси Еврода барча йўлни босиб ўтган ҳамда бош совринга эга чиққан. У ярим финалда Германия устидан қозонилган ғалабада пенальтини аниқ амалга ошириб, Марко ван Бастен илҳомлантирган жамоа Мюнхенда Совет Иттифоқини мағлуб этди.
Ханс ван Бройкелен
Дарвозабон Нидерландиянинг Евро-88 ғалабаси ва «ПСВ»нинг ЕЧЛдаги ғалабаси учун баҳсларда ҳар бир ўйинни асосий таркибда бошлади. У «Бенфика»га қарши сўнгги тўқнашувда ҳам қаҳрамон бўлиб, Антонио Велосонинг пенальтидан тепган тўпини қайтарди. Бу клубнинг бугунги кунгача мусобақадаги ягона ғалабаси бўлиб қолмоқда.
Барри ван Аэрле
1988 йилда олтин дубл қайд этган «ПСВ» жамоасининг учинчи аъзоси. Асосан ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаган Ван Аэрле Нидерландиянинг Германиядаги иштироки давомида ярим ҳимояда ўйнаган ва иккала турнирда асосий таркиб футболчиси ҳисобланган.
Жеральд Ваненбург
Яна бир бор давом этамиз, ўша жамоадан яна вакил. Ваненбург 1986 йилда «Аякс»дан «ПСВ»га ўтган ва бу ишончни оқлаган камёб футболчилардан эди. Икки йил ўтгач, ўнг қанот ҳимоячиси олтин медаллар билан ўзининг совринлар жавонини тўлдирди.
Луис Суарес
Йўқ, бу инсон ҳаёлингизга келган футболчи эмас. Ушбу афсонавий испаниялик ярим ҳимоячи 1964 йилда Анри Делауни кубогини боши узра кўтарган, ўша йили «Интер» жамоаси билан кетма-кет еврокубокларда ғалаба қозонган. Ўша йили у ажойиб хет-трик қилишга жуда яқин келди ва «Олтин тўп» учун якуний рейтингда иккинчи бўлди. Ўшанда Деннис Лоу уни ортда қолдирган эди.
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789