АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбек футболи мустақиллик туфайли жаҳонга юз тутди. Миллий терма жамоамизнинг йил сайин шаклланиб бораётгани олимпиячиларимиздаги қатъий ишонч,
турли ёшдаги терма жамоаларимиздаги дадиллик ана шундан далолат. Бу эса иқтидорли футболчиларимизни дунёнинг турли бурчакларидаги клубларда фаолият кўрсатишларига имконият яратиб берди. «Насаф» махсус футбол мактабини тамомлагач, илк дебютини аждарлар жамоасида бошлаган истеъдодли ҳужумчи Бобур Абдухолиқовнинг Европа майдонларидаги муваффақияти ҳам алоҳида эътиборга молик. Бежизга у 2022 йили жаҳон миллий чемпионатлари юқори дивизионларида энг кўп гол урган 10 футболчи сафидан жой олмади. Қуйида ана шундай юксак натижа собиҳиб билан уюштирилган суҳатни эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Бобур, футболга илк қадамларингиз қачон ва қандай содир бўлган?
- Қуш уясида кўрганини қилади. Биз Қарши шаҳрининг биқинида жойлашган Косон туманидаги Каманди қишлоғиданмиз. Падари бузрукворим Алишер ота узоқ йиллар фермер хўжалигини бошқарган. Ҳозир нафақада. Опам Гулнаврўз, акам Бекнурлар халқ таълими ходими. Ёшлигимда ота-онам менга тўп совға қилишган. Қувонч билан уни бағримга босар эканман, «Бу келажакда касбга бўлган даъват»лигини англаб етганман. Шу воқеа баҳона бўлди-ю, бўш пайт топишим билан копток ортидан югуриб вояга етдим.
Бундан ташқри футболга қизиқишимга айнан «Насаф» жамоасининг ўйинлари ҳам сабаб бўлган. Отам 2004 йили Қарши шаҳридаги «Меҳнат» стадионида бўлиб ўтган «Насаф» - «Локомотив» (5:1) учрашувига мени ҳам олиб борганлар. Ушбу ўйинда «Аждарлар» «темирйўлчилар»ни йирик ҳисобда доғда қолдиришган. Зафар Холмуродовнинг бенефесига айланган учрашувда ҳужумчи «Локомотив» дарвозасини 4 маротаба ишғол этиб, покерни расмийлаштиради. Айнан шу ўйин орқали миллионлар ўйинига янада ўзгача меҳр қўйдим. Зафар ака Холмуродовнинг бетакрор ҳаракатларига ошно бўлганча келажакда футболчи бўлишни ният қилдим. 2009 йили Қаршида «Насаф» махсус футбол мактаби очилганидан хабар топдим ва орзуимдаги жамоамнинг илм даргоҳига бордим. У ерда илк футбол сабоқларини мураббий Умар Раҳматуллаевдан олдим.
- «Насаф»нинг асосий жамоасига ўтиш қандай бошланган?
- Махсус футбол мактабини тамомлаганимдан сўнг «Насаф» ўринбосарлар таркибида ўйнай бошладим. Устозим Рўзиқул Бердиев менга ишонч билдириб асосий таркибга ҳам жалб этди. 2016 йил мавсумида ҳали чемпионат бошланмасдан, Ўзбекистон Суперкубоги ва ОЧЛда «Насаф»нинг бошланғич таркибига киритилдим. 18 ёшда бўлсамда билдирилган ишончни оқлашга астойдил ҳаракат қилдим. Бунинг учун Рўзиқул Саъдуллаевичдан бир умр миннатдорман. 17 февраль куни Ўзбекистон Суперкубоги баҳсида «Пахтакор»ни 1:0 ҳисобида доғда қолдирдик. ОЧЛдаги дебютим ҳам омадли бошланди. Биринчи турни Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли» клубига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бердик. Ана шу ўйинда менга асосий таркибдан жой олиш насиб этди. Ягона голга муаллифлик қилдим. «Ал-Аҳли» билан қаршида бўлиб ўтган 2-тур баҳсида Шуҳрат Муҳаммадиев ошириб берган тўпни бошим билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйдим. Иккинчи тўпни Мақсуд Каримов киритди. Шу куни 2:1 ҳисобида зафар қучдик. Шунингдек, чемпионатда эса биринчи турда «Олмалиқ» клуби билан ўйинда майдонга тушганман.
- Европа сари қадам фикри қаердан пайдо бўлди?
- Қайси касб эгаси бўлмасин маррани янада баланд олишга ҳаракат қилиш керак. Мен ҳам буни тўлақонли ҳис этиб Европа клублари сари интилдим. Дастлаб «Рух» (Львов) клубида бироз бўлгач, сўнг фаолиятимни Белоруснинг «Энергетик-БГУ» жамоасида давом эттирдим. Бир ярим йил давомида бош мураббий Анатолий Ивановичдан футбол илмидан сабоқ олдим. Ярим йил ичида дарвозани уч марта нишонга олган бўлсам, 2022 йил мавсуми омадли бўлди. Чемпионатда 30та ўйинда дарвозаларга 26та тўп йўллаб, бош тўпурар сифатида эътироф этилдим. Кубок баҳсида битта тўпга муаллифлик қилдим. Ҳисобимда 7та голли пас бор. Белорусь чемпионатининг ҳам савияси анча баланд. Ўйинлар курашларга бой ўтади. Энг қийин баҳслардан бири «Вершина» жамоаси билан бўлди. 94-дақиқада дарвозага киритилган ягона тўпга эгалик қилдим. Айниқса, украиналик Рома Попария билан намойиш этган ўйинимиз хотирамда муҳрланиб қолган.
- Беларусь Олий лигасининг «Энг яхши футболчиси», «Бош тўпурари» совринлари соҳиби бўлдингиз. Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ҳар бир мамлакат чемпионатининг ўзига хос томонлари бор. Ушбу мамлакатда жисмоний ҳолат биринчи ўринда туради. Жисмонан чиниққан «чарм тўп» соҳиби толиқиш, чарчаш нималигини билмайди. Қиш-қировли ҳавога менда бироз кўрикиш бўлган бўлсада, уни осон енгиб ўтдим. «Насаф»да Р.Бердиев, «Энергетик-БГУ»да А.Иванович бошқарувини таққослайдиган бўлсам, иккаласининг қарашлари турлича, лекин шу билан бирга ўхшат томонлари кўп. Бежизга Бердиев замонавий футбол ҳавосидан нафас олмаяпти. «Насаф»да ўтган дамларим бесамар кетмаган экан. Бу ерда тўпланган тажриба, услуб, тўп билан ўйнаш техникаси, фикрлаш доимо қўл келди. Кумирларим Криштину Роналду ва Карим Бензима ўйинларидан завқ олиб улардек бўлишга интиламан.
- Бобур, Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатини кузатган бўлсангиз керак...
- Албатта. Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан олинган таассуротлар катта. Бизда ҳали ўрганадиган томонлар кўп. Лионель Месси, Килиан Мбаппеларда имкониятлардан фойдаланиш ҳисси, қийин вазиятларда жамоани тортиши, ҳақиқий етакчилигини кўрсатиб турибди. Биз ҳам ана шулардек майдонда тўп сурсак миллий терма жамоамизга камарбаста бўламиз.
- Янги мавсум тараддуди ҳақида нималар дея оласиз?
- Мақсад юксак. Польша, Венгерия, Туркия клубларидан чорловлар бўлиб турибди. Бу бўйича ҳали аниқлик киритилади. Ниятим катта жамоаларда ўйнаб, термамизга нафим тегсин дейман.
- Бир неча кун мобайнида «Насаф» машғулотларида вақтинча иштирок этдингиз. Собиқ жамоанингизда айни пайтда қандай ижобий томонларни кўрдингиз?
- «Насаф» мен учун қадрдон жамоа. Чунки, бу клубда униб ўсдим. Оқ-қорани танидим. қаерда бўлмайин, унинг ютуқларидан қувонаман. Айниқса, бош ҳомий эътиборидан ғоят хурсандман. Рўзиқул Бердиевдек таниқли мураббий имзоси ўзбек футболида порлаб турганидан бениҳоя мамнунман. «Насаф» ҳали ўз сўзини такрор-такрор айтади. Мен бунга ишонаман. Ёшлар билан ишлаш бор экан, албатта жамоада юксалиш бўлаверади. (Абдухолиқов бу сўзларни ўзгача ифода этар экан кўзлари бироз ёшланди. Бу касбига бўлган меҳр-муҳаббат, киндик қони тўкилган юртга садоқат ифодаси эди).
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789