АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Инсон доимо орзу-истаклар билан яшайди.
Бу йўлда ўзининг «бахт бекати» деб аталмиш буюк қўрғонини яратиш йўлида эзгу, савобли ишларга қўл уришга интилади. Футболимиз фидоийларидан бири - Раҳмонқул Болтаев ҳам ана шундай самимий ниятни дилга тукканлардан...
Ҳа, Раҳмонқул гарчи шифокор бўлсада, футболга, унинг сир-синоатларини ўрганишга меҳр қўйди. Самарқанд давлат тиббиёт институтида таҳсил олган кезларида ҳам ушбу юксак туйғу уни асло тарк этмади. 1976 йилда республика шарҳловчилари ўртасидаги танловда иштирок этиб, ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Натижада, унинг соҳир овози орқали футбол ўйинларини шарҳлаш йўлида илк қадамни ташлади. Бу борада ўз даврининг машҳур шарҳловчилари Роман Турпишев, Aхбор Имомхўжаевларнинг маслаҳат, йўл-йўриқлари асқотди. Душанбе шаҳрида «Помир» - «Пахтакор», Олмаотада «Қайрат» - «Пахтакор» ўйинларини шарҳлаш, кўп сонли телетомошабинларга ўйин тафсилотларини етказиб бериш ўз-ўзидан бўлмаган. Бундан ташқари у Тошкентнинг «Бинокор» хоккей жамоаси ўйинларини «Ўзбекистон» телевиденияси орқали шарҳлаш бахтига ҳам муяссар бўлди. 1988 йилда Францияда бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати ўйинларини республика телевидениясининг «Спорт» бош таҳририяти орқали миллионлаб томошабинларга етказиш осон бўлмаган. Шунингдек, Р.Болтаев Ўзбекистон радиосининг «Спорт» бош таҳририяти билан ҳам узвий алоқада бўлиб, таниқли спорт шарҳловчилари Шоабдулла Муҳаммаджонов, Aзим Aлимовларнинг амалий кўмагидан баҳраманд бўлди. «Машъал» радиоси эшиттиришларида фаол қатнашди. «Ўзбекистон» радиоси орқали берилган радио йўқламада эса «Зарафшон» (Навоий) ўйинларини тўғридан-тўғри шарҳлади.
«Ҳаётимдаги унутилмас воқеалардан бири - машҳур шарҳловчи, Россия халқ артисти Николай Озеров билан учрашувдир, - дейди Раҳмонқул биз билан суҳбатда. - Адашмасам 1986 ёки 1987 йили эди, чамамда. «Совет реклама» кино ижодкорлар сафида Н.Озеров Навоий шаҳрига ташриф буюрди. Чунки, у ҳам иккита фильмда рол ўйнаган экан. Мен мухбир билан меҳмонхонага бордим. Озеров дам олаётган экан. Уни безовта қилиш мумкин эмас, бетоб деб айтишди. Шундай бўлсада хонаси эшиги олдида кутиб турдим. Бир пайт Николай чиқиб қолди. Мен мақсадимни айтгач, «Чо мой юний друг», «Где твои думдура» (репортёр демоқчи) деб қолди. Фурсатдан фойдаланиб ундан интервью олдим. Суҳбатимиз сўнгида «Зарафшон» жамоасини табриклашини илтимос қилдим. У тантанавор овозда «Зарафшон» футболчиларига янги мавсумда омад тилади. Мавсумнинг очилишида Озеровнинг табригини эшиттирганимизда «Сўғдиёна» стадионидаги мухлислар сухандонлар хонаси томон талпингани ҳамон хотирамда муҳрланиб қолган.
Озеровнинг камтарин, самимий инсонлигига қойил қолганман. Ана шундай улуғ шахс мендек ўша пайтдаги ёш йигитга елкамга қўлини қўйиб, «Спасибо мой юнўй друг» деб кузатиб қўйгани кечагидек ёдимда турибди. Аллоҳга шукр, бундай ўчмас хотиралар кўп. Турмуш ўртоғим Гулнорахон (касби ўқитувчи, ҳозирда нафақада) билан уч фарзандни тарбиялаб вояга етказдик. Нодир вилоят футбол мактабида директор ўринбосари, Фурқат «Қизилқум»нинг U-19 жамоаси бош мураббийи, Гулноза муҳандис. Етти нафар набирамиз бор. Улар ҳам футбол шайдоси.
Мен жонли футболнинг мухлисиман. Ўз вақтида навоийлик ҳамкасбим Юрий Каплан билан ўйинларни республика радиоси учун тўғридан-тўғри шарҳлаганмиз. Студиядан шарҳлаш билан стадиондан ўйин тафсилотини бевосита мухлисларга етказиш ўртасида тафовут катта. Бу борада амалий ишга қўл урилса, нур устида аъло нур бўлади деб ўйлайман».
Дарвоқе, Болтаевнинг ҳаёти ва серқирра меҳнат фаолияти таҳсинга лойиқ. У иккинчи мутахассислиги - журналистлика касбини ҳам Тошкент давлат университетидаги таълим орқали эгаллаш бахтига эга бўлди. Навоий шаҳридаги 9-кичик туманда ўғли Нодир билан биргаликда «Гули» - қизлар жамосини ташкил этиб, 1995-2000 йилги Ўзбекистон чемпионатида иштирок этишини таъминлади. Жамоа таркибида дарвозабон Юлия Аҳмедова, опа-сингил Олисия, Екатерина Паклар республика терма жамоси сафига жалб этилди.
Навоий шаҳридаги «Регистон» ресторанида бўлиб ўтган тадбирда таниқли футбол фидоийси Раҳмонқул Болтаевнинг 70 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Ўз даврида Навоий вилоят радиосида илк сухандон бўлиб «Динамо» (Самарқанд), «Зафаршон» (Навоий) жамоалари матбуот хизматида самарали фаолият кўрсатганлиги, Навоий вилоят футбол ассоцацияси биринчи вице-президенти, «Спорт» телерадиоканалининг вилоят мухбири бўлиб ишлаганлиги мамнуният билан қайд этилди. Самарқанд, Навоий вилоятлари ҳокимлари Э.Турдимов, Н.Турсуновларнинг қутловлари, Ўзбекистон футбол ассоцацияси масъул ходимлари Б.Ширинов, О.Юнусов, Пахтачи тумани ҳокими М.Ҳамдамов, таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекитонда хизмат кўрсатган журналист, Олий Мажлис сенатининг аъзоси Ф.Тошев, Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг директори Ғ.Султонов, Ўзбекистон МТРК «Спорт» телерадиоканали директори ўринбосари Д.Ибрагимов, таниқли спорт шарҳловчиси, Р.Турпишовнинг қизи, пойтахтдаги «Илҳом» театр студиясининг актёри, Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Мария Турпишова, шоир Исмат Санаев, Навоий вилоят спорт ташкилот раҳбарларнинг табриги тантанали тадбирга ўзгача шукуҳ бахш этди.Тадбир сўнгида қаҳрамонимиз сўз олиб, иштирокчиларга самимий истак ва тилаклар учун миннатдорчилик билдирди: «Ҳаммангиз билан фахрланаман, бағрингизда бахтиёрман», деган ҳароратли сўзларга алоҳида урғу берди. Зеро, барчамизни ана шу юксак туйғу-бахтиёрлик тарк этмасин.
Ҳусан ТЕМИРОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789