АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Лиссабоннинг «Бенфика» клуби ниҳоят, яна еврокубок соҳибига айланди. Жамоа тарбияланувчилари ёшлар ўртасидаги Европа Чемпионлар Лигаси-2021|2022 бош совринига эга чиқишди.
Диққат қилинг, Португалия дружинаси тизимидаги жамоалар бунга қадар еврокубоклар миқёсидаги 11та финалда мағлубликни тан олишганди. Энг қизиғи, 60 йил давомида кўпчилик «Бенфика»нинг ушбу омадсизликларини собиқ мураббий Бела Гуттманн қарғиши билан боғлаб келди.
«Бела Гуттманн қарғиши» - бу назария ҳақида кўп гапирилган, ёзилган ва аксарият мухлислар гап қандай лаънат хусусида бораётганини билишса керак. Бундан хабари йўқ ёки унутганларга эслатма: Гуттманн 1962 йили «Бенфика» билан Европа Чемпионлар кубоги турнирида иккинчи марта ғалаба нашидасини суради ва раҳбариятдан маошини оширишни сўрайди. Бироқ клуб мураббий талабини қондирмайди. Натижада Гуттманн «Бенфика»ни бошқаришдан бош тортади, лекин кетиши олдидан кейинчалик ўта машҳурлашган ва кўп муҳокама қилинган гапни айтади. «Бенфика» менсиз 100 йил давомида бирорта еврокубок ютолмайди» - аламзада Гуттманннинг аламга йўғрилган сўзлари шундай янграган эди.
Мураббийнинг бу сўзлари нега қарғиш даражасига чиқди? Ҳаммаси оддий, Лиссабон жамоаси шундан кейин чиндан ҳам, еврокубокларда мислсиз муваффақиятсизликларни кўрди. Мана, ўзингиз эътибор қаратинг:
** 1963 йил - Европа Чемпионлар кубоги финалида «Милан»га қарши ўйнади ва аввалига ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлсада, якунда мағлубиятни тан олди - 1:2.
** 1965 йил - яна Европа Чемпионлар кубоги финали, яна Италия клубига қарши ўйин, яна мағлубият. Лиссабонликлар бу сафар «Интер» олдида ожиз қолишди - 0:1.
** 1968 йил - Европа Чемпионлар кубогининг навбатдаги самарасиз финали. «Бенфика» унинг асосий вақтида дуранг натижа билан чекланди, кейин қўшимча бўлимларда «МЮ» олдида шунчаки, «куйиб» қолди - 1:4.
** 1983 йил - навбат УЕФА кубогига. Португалияликлар финалда «Андерлехт» билан куч синашишди ва 0:1 ҳамда 1:1 ҳисобларидан кейин яна еврокубоксиз қолишди.
** 1988 йил - Европа Чемпионлар кубоги финалида ПСВ билан тенгма-тенг ўйнаган Португалия жамоаси пенальтилар сериясида омадсизликка йўлиқди.
** 1990 йил - Европа клуб футболининг бош турнирида Гуттманн қарғишидан кейинги ҳисоб бўйича 5-финал. Рақиб - «Милан». Натижа - 0:1. Изоҳга тил ожиз.
** 2013 йил - Европа Лигаси финали. Лиссабонликлар «Челси»га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол қўйиб юборишди ва ҳисоб 1:2 кўринишини олди.
** 2014 йил - «Бенфика» учун Европа Лигасининг иккинчи финали ҳам омадсиз якунланди. «Севилья» билан баҳс пенальтилар сериясигача чўзилди, аммо якунда яна мағлубият.
** 2014 йил - ёшлар ўртасидаги ЧЛ финали. Жамоа тарбияланувчилари «Барселона» олдида ҳеч нима қила олишмади - 0:3.
** 2017 йил - ёшлар ўртасидаги ЧЛ финалида бу сафар «Зальцбург»га 1:2 ҳисобида имконият бой берилди.
** 2020 йил - ёшлар ЧЛнинг навбатдаги финал. Ёш «бургутлар» «Реал» тарбияланувчиларига муносиб қаршилик кўрсатишди, аммо якунда 2:3 ҳисобини тан олишди.
Хуллас, жами 11та еврокубок финали ва барчасида мағлубият. Шу жойда битта факт: жорий йилга қадар ўтказилган ёшлар ўртасидаги ЧЛнинг 7та финалидан 3тасида «Бенфика» кўриниш берди, фақат натижа йўқ. Мана, лиссабонликлар жорий йил яна ҳал қилувчи ўйинга чиқишди. Улар бу сафар «Динамо» К., «Барселона» ва «Бавария» жой олган гуруҳда 1-ўринни эгаллашди, кейин навбати билан «Мидтьюлланд» ҳамда «Спор-тинг»ни «нокаут»га учратишди. «Ювентус»га қарши кечган ярим финалда эса деярли бутун вақт давомида сон жиҳатидан озчилик бўлиб тўп сурган «Бенфика» пенальтилар сериясида ғалабани илиб кетди. Якунда «Зальцбург» ёшларига қарши финал португалияликлар учун байрамга уланди - «бургутлар» рақиб дарвозасига жавобсиз 6та гол уришди. Дастлабки 15 дақиқада Нету ва Араухо ўзларини кўрсатишди, иккинчи бўлимда эса Ндура, Араухо ва Семеду 16 дақиқа ичида 3та гол яратишди. Ўйин охирида Араужо «хет-трик»ни расмийлаштириб, якуний нуқтани қўйди - 6:0.
Бела Гуттманн 1981 йили ҳаётдан кўз юмди. У Вена шаҳрига дафн этилган. «Бенфика» афсонаси Эйсебио 1990 йили Вена шаҳрида ташкиллаштирилган Европа Чемпионлар кубоги финали арафасида қарғишни қайтариб олишини сўраш учун Гуттманн қабри устига келган. У 2013 йили ҳам шу ишини такрорлаган. Бироқ илтижо ва ёлворишлардан ҳеч қандай наф чиққани йўқ. Ҳар ҳолда, «Бенфика» катталар миқёсида 8та еврокубок финалида мағлубиятга учради. Дарвоқе, Гуттманн ёшлар ўртасидаги ЧЛ ҳақида ҳеч нарса билмасди, чунки бу турнир унинг ўлимидан 32 йил ўтгач, йўлга қўйилди. Аммо факт шуки, «Бенфика» бу мусобақа тарихидаги 8 мавсумдан ярмида финалга чиқиб, атиги бир марта ғалаба қозонди. Гуттманн айтган сўзлардан нақ 60 йил ўтиб...
Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789