«Брайтон» Леви учун 40 млн. фунт бермоқчи

«Брайтон» Леви учун 40 млн. фунт бермоқчи

«Чайкалар» футболчини қўлдан чиқариш ниятида эмас.

«Брайтон» Леви Колуилл учун 40 млн фунтга яқин янги рекорд таклиф тайёрламоқда. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. «Челси» ўтган ҳафта 30 млн. фунтлик таклифни рад этди. Лондон клуби ҳар доим бир хил позицияда бўлган: Колуилл - узоқ муддатли лойиҳанинг бир қисми, улар уни сотмоқчи эмас. Унинг «Челси» билан битими 2025 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Transfermarkt портали 20 ёшли англиялик футболчини 16 млн. еврога баҳоламоқда. Колуилл жорий мавсумни «Брайтон»да ижара асосида ўтказди. У 24 ўйинда майдонга тушди ва 3та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.