Флорентино Перес: “Суперлига масаласи актуаллигини йўқотмаган”

Флорентино Перес: “Суперлига масаласи актуаллигини йўқотмаган”

Аввал хабар берганимиздек бугун "Реал Мадрид" бошқаруви умумий кенгашида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб президенти нутқ сўзлаб бир нечтта масалаларга тўхталди.

“Чемпионлар лигасининг янги формати муаммони ҳал қилмади. Бу адолатсиз тизим. УЕФА ўйинлар сонини кўпайтирди, бироқ уларга тўланадиган пул олдингиданда камайган.

"Реал Мадрид" футболчилари жорий мавсумда 82 тагача ўйин ўтказишлари мумкин. УЕФА ва ФИФА тақвимга 14 та ўйин қўшиб қўйдилар. Атиги 3 ой ичида бизнинг 14 нафар футболчимиз турли хилдаги 21 та жароҳат олди.

Дам олишнинг етишмаслиги футболчиларга зарар келтирмоқда. Жуд Беллингем 21 ёшида 251 та ўйин ўтказгани ажабланарли. Унинг ёшида Девид Бекхем 54 та ўйин ўтказган эди. УЕФА ва ФИФА буни фақат бир мақсад билан амалга оширмоқдалар: кўпроқ даромад олиш. 

Чиройли  спектакль қўйиш ҳеч кимни қизиқтирмайди. 122 йил ичида инглиз жамоалари "Бернабеу"га атиги 22 марта ташриф буюришган. "Арсенал" тарихимизда бир марта меҳмонимиз бўлган. "Манчестер Юнайтед" эса сўнгги 16 йил ичида "Бернабеу"га атиги бир марта келган. Бу нотўғри.

Суперлига? Мен бунга ҳар қачонгидан ҳам оптимистик руҳда қараяпман. Сизни ишонтириб айтаманки, ҲEЧ НАРСА АВВАЛГИДЕК БЎЛМАЙДИ. Суперлига УЕФАнинг ўн йиллик монополиясига барҳам беради. Кўп босим ва таҳдидлар бўлди, булар ҳар кимни синдириши мумкин эди, лекин бизни эмас. Ҳозир янги моделни ишга тушириш учун яхши имконият бор, қанчалик тез бўлса, шунча яхши. Бу инновация”, - деди президент.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.