Брантуейт учун 70 миллион тайёр

Брантуейт учун 70 миллион тайёр

«Манчестер Юнайтед» «Эвертон» марказий ҳимоячиси Жерред Брантуейтни сотиб олиш учун катта маблағ сарфлаши мумкин.

21 ёшли футболчига Премьер-лиганинг бир қатор гигантлари қизиқиш билдирмоқда, бироқ «қизил иблислар» узоқ вақтдан бери марказий ҳимоячи учун асосий давогарлар саналиб келган. Хабарга кўра, «МЮ» Брантуейт учун 60 миллион фунт стерлинг (тахминан 70 миллион евро) таклиф қилишга тайёр. «Эвертон» эса ўз юлдузини 80 миллион фунт (94 миллион евро)га баҳоламоқда. Агар «Эвертон» ён бермаса, келишув барбод бўлиши мумкин, чунки «Юнайтед» раҳбари Жим Рэтклифф трансферлар учун ортиқча пул тўламоқчи эмас.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.