Бруну Фернандеш самолётда ўзини ёмон ҳис қолган одамга ёрдам берди.

Бруну Фернандеш самолётда ўзини ёмон ҳис қолган одамга ёрдам берди.

Вазият EasyJet авиакомпаниясининг Манчестердан Лиссабонга йўл олган самолёти бортида юз берди, у eрда «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Португалия миллий жамоасига сафига қўшилиш учун ҳамюрти Диогу Далот билан бирга учиб кетаётганди.

Парвоз вақтида Бруну ҳушини йўқотаётган одамни кўриб қолади ва тезда ёрдамга шошилади. Бу ҳақда самолёт йўловчиси Сюзан Лоусон гапирди.

Унинг сўзларига кўра, португалиялик футболчи ўша пайтда бақирган: «Кечирасиз! Бизга ёрдам керак! Кечирасиз! Бизга ёрдам керак!»

«Бруну самолётнинг орқа томонидаги ҳожатхонага бораётганди. Тўсатдан ёрдам сўраб, бақирди. Буни эшитганлар, шу жумладан, биз ҳам ортимизга ўгирилдик. У ҳушини йўқотаётган одамни ушлаб турарди.

Экипаж аъзолари ёрдам бериш учун шошилишди. Орқада бўш ўриндиқ бор эди ва Бруну йўловчига ўтиришга ёрдам берди. У бемор ўзини яхши ҳис қилгунича улар билан қолди», — деди Лоусон.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.