Бу йил ҳам  "Навбаҳор"дан умидлари катта!

Бу йил ҳам  "Навбаҳор"дан умидлари катта!

Ўрунов – 7, Яхшибоев – 8, Икромов – 9, Норхонов – 11, Абдухолиқов – 21-рақамда. «Навбаҳор» футболчилар тақдимотини ўтказди

Олдин хабар берилганидек, бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида одатдагидек "Навбаҳор" жамоасининг тақдимот маросими бўлиб ўтказилди.
Шоу тарзидан бўлиб ўтган ушбу тадбирда Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкатжон Абдуразаков, вилоят сектор раҳбарлари  ҳам иштирок этдилар.
Кутилганидек, тақдимот маросимини Ш.Абдураззоқов очиб берди. Вилоят раҳбари ўз нутқида ўтган мавсум самарали йил бўлгани, Ўзбекистон миллий жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2та халқаро турнир бўлиб ўтгани, миллий жамоа ўша мусобақаларда зафар қучиб, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, «Навбаҳор»нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта ОЧЛ саралашига йўл олганини таъкидлаб ўтди. 
Шунингдек, "лочинлар"нинг фарм жамоаси янги мавсумда Про лигада қатнашиши ҳам ривожланиш-тараққиёт сифатида эътироф этилди.

Шундан кейин ўтган мавсумда вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган  жамоа футболчилари, мураббийлар штаби ва  клуб раҳбариятига кумуш медаллар топширилди.

Сўз навбати бош мураббий Самвел Бабаянга берилгач, у янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра, яхшироқ натижага эришишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг футболчиларга янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Жумладан, янги мавсумда Ўткир Юсупов - 1, Хуршид Хўжаев - 46, Озодбек Маърупов - 41, Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов-33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов – 98-рақамлар остида ўйнайдиган бўлди.

"Презентация"дан кейин «Навбаҳор» сардори, дарвозабон Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини сўзлади.

Тадбир якунида наманганлик ашаддий мухлислардан вилоят ҳокими Шавкат Абдураҳмоновга тўн ва дўппи совға қилинди. Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов янги мавсумда жамоага омад ёр бўлишини тилади. 
va33fk68qynbz9kpwesgr6z2syyxgx.jpg