Бу йилги зарар рекорд даражада...

Бу йилги зарар рекорд даражада...

Туриннинг «Ювентус» клуби кетма-кет бешинчи марта молиявий йилни зарар билан тугатди.

Турин клуби 2021/22 молиявий йилни рекорд - 254 миллион евро зарар билан ёпганини маълум қилди. Бу клубнинг даромади камайгани, харажатлари ҳажми эса ошгани билан изоҳланган. Қайд этилишича, ўтган йил камомад миқдори 44,4 миллион еврога камроқ бўлган. «Ювентус»нинг молиявий ҳисоботида келтирилишича, клуб 2022/23 молиявий йилини ҳам камомад билан якунлаши прогноз қилинган. Сабаби клуб коронавирус пандемияси туфайли юз берган инқирозли давр таъсирини сезишда давом этмоқда. Маълумот учун, «Ювентус» «А» серия жорий мавсумида 7 ўйиндан кейин 10 очко билан 8-ўринда бормоқда. Клуб сўнгги 10 йилликда илк марта ўтган мавсумни совринсиз якунлади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.