Винисиус жароҳатига боғлиқ пост қолдирди

Винисиус жароҳатига боғлиқ пост қолдирди

“Реал”нинг охирги йиллардаги асосий тўпурарига айланган Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида “Леганес”га қарши ўтказилган учрашувдан кейин чап оёғи оғриқ, шифокорларга мурожаат қилганди.

Ўтказилган текширувлар натижасида 24 ёшли бразилиялик легионернинг сон мушакларида жароҳат борлигини аниқланди ва шифокор мутахассислар футболчи йил охиригача даволаниши лозим, деган хулоса берди.  

Шундан сўнг, Винисиус ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида жароҳатга боғлиқ маълумот қолдирди.

- Аҳмоқона тақвим... Энди саломатлигимни тиклайман, - деб ёзди бразилиялик тўпурар.

Transfermarkt портали томонидан 200 миллион еврога баҳоланаётган Винисиус Жуниор жорий мавсумда барча турнирларда 18 маротаба майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 12 маротаба ишғол қилган ва жамоадошларига саккизта голли пас узатган

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.