Кубоксевар "Насаф" учун "офсайд" ёхуд InterFUTBOLнинг 30 апрелдаги сешанба сонида
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Вақтида Бразилия футболида ҳаттоки, Пеле ва Гарринча, Роналдо ва Роналдиньодан ҳам ўзиб кетиши айтилган мегаиқтидор - Неймар анчадан буён майдондан ташқарида.
Охирги йиллар жароҳатларга ўралашиб қолган «Ал-Ҳилол» ҳужумчиси бу кетишда мегаумидларни қачон оқлайди? Ўзи умидларни оқлай оладими? Катта савол...
Айтиш керак, Неймар чиндан ҳам, футбол оламига тўфондек ёпирилиб кирганди. Оддий мисол, 21 ёшгача «Сантос»да тўп сурган вундеркинд 225та ўйинда 136та гол уриб, бунга 69та ассистни ҳам қўшиб қўйганди. Қолаверса, 6та совриндан коллекция ясашга улгурганди. Тўғри, Неймарнинг еврофутболдаги йўли ҳам чакки чиқмади. Айниқса, «Барселона»да анча самарали ўйнади, шу тариқа трансферлар бўйича жаҳон рекорди янгиланишига сабабчи бўлди. Унинг «ПСЖ» ва «Ал-Ҳилол»даги юриши хусусида эса бирор жўяли фикр билдириш қийин.
Неймар Бразилия миллий жамоасида ҳам ёрқин юлдуз рутбасини тўла оқлолмади. Бунга турли даражадаги жароҳатлар халақит бергани ўз-ўзидан тушунарли. Лекин... Асосий факт битта - Неймар 21 ёшгача кўрсатган тезлиги ярмини ҳам ушлаб қололмагандек...
ДАРВОҚЕ...
Неймар ҳозирда «Ал-Ҳилол»дан Европага қайтиш ниятида. Sport.es нашри хабарига қараганда, бразилиялик юлдуз яна «Барселона» либосини киймоқчи. Жароҳатдан кейинги тикланиш жараёнини ўтаётган Неймар ҳаттоки, бу борада «Ал-Ҳилол» раҳбарларига мурожаат қилиб, ёзда ижара келишуви бўйича «Барса»га кетишига рухсат беришларини сўраган. Тўғри, бу масалада ҳозирча на Ар-Риёд ва на Каталония клуби қандайдир ҳаракат бошлади. Маълумот учун, Неймар жорий мавсум «Ал-Ҳилол»нинг 5тагина ўйинида майдонга тушди - 1та гол ва 3та ассист.
Тан олиш керак, ўтган ҳафтада ҳам мухлисларимиз қатор "таҳликали" халқаро ўйинлар гувоҳига айланишди.
Хабарингиз бор, бугун Қатарда ўтаётган Осиё кубоги U23 ярим финали доирасида Ўзбекистон олимпия термаси Индонезияга қарши майдонга тушди
Жорий мавсумни жароҳатларсиз ўтказиш бобида «Реал»нинг омади келмади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789