Бутун бир давр кетяпти...

Бутун бир давр кетяпти...

Серхио Бускетснинг жорий мавсум якунида «Барселона» билан хайрлашиши расман тасдиқланди.

Айтиш керак, Каталония клубида 18 йилдан буён ўйнаётган футболчи «Эль-класико»да иштирок этиш ва ғалаба қозониш бўйича мутлақ рекордчи ҳисобланади - 46та ўйин, 22та ғалаба. Умуман, Бускетс «Барса»нинг жами 722та расмий ўйинида қатнашган ва бу клуб тарихидаги 3-юқори кўрсаткичдир. Ундан олдинда фақат Хави (767та ўйин) ва Лионель Месси (778та ўйин) бор. «Барселона» рамзини олиб юриш имконияти мен учун шараф ва ғурур манбаи ҳисобланади, бироқ ҳаммасининг якуни бор. Бундай тўхтамга келиш осон бўлгани йўқ, аммо вақти етди. Фантастик саёҳат давомида мен билан бирга одимлаган барча-барчадан миннатдорман, фанатлардан ҳам, албатта», - деди испаниялик ярим ҳимоячи ўз қарори юзасидан.