АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Жаҳон футболидаги энг нуфузли аёл» ибораси тилга олинганида, аввало, «Челси»нинг Роман Абрамович давридаги узоқ йиллик директори Марина Грановская кўз ўнгимизда гавдаланади.
Бироқ ҳозир ана шу норасмий унвонга жиддий талабгор пайдо бўлди. Унинг исм-шарифи - Рафаэла Пимента.
Бу номни аввал ҳеч эшитмаганмидингиз? Ажабланарли ери йўқ. Пимента - ўта тортинчоқ, жамоатчилик эътиборидан имкон қадар четда юрадиган аёл. Дарвоқе, Марина хусусида ҳам айни фикр-ни билдириш мумкин. Лекин энди Рафаэла Пимента ОАВда тез-тез бўй кўрсатадиган бўлса, ажабланманг, ахир уни кўпчилик 30 апрель санасида тўсатдан вафот этган буюк агент Мино Райоланинг «вориси» сифатида эътироф этмоқда. Агар ижтимоий тармоқлар орқали Рафаэла Пимента ёки Мино Райола шахсига оид саволлар билан мурожаат қилсангиз, бир неча саҳифадан иборат бўлган, аммо мазмунан бир хил маълумотга эга бўласиз.
Пимента - бразилиялик. Сан-Паулуда таваллуд топиб, шу шаҳарда улғайган. Маҳаллий университетда юриспруденция ихтисослиги бўйича таҳсил олган. Аввалига Рафаэланинг футболга, умуман, спортга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, ўз фаолиятини давлат хизматида ўтказганди: у Бразилиянинг ўша даврдаги президенти Фернандо Энрике Кардосо томонидан ташкил этилган махсус монополияга қарши кураш бошқармасида ишлаганди.
Райола билан Пиментанинг илк танишуви 2000 йилда, Сан-Паулу штатининг маҳаллий «Гуарантингуэта» клуби иштирокидаги хайрия учрашувида юз берганди. Клубни Бразилия терма жамоасининг таниқли юлдузлари - Ривалдо ва Сезар Сампайолар ташкил этишган, Рафаэла уларга ҳуқуқий масалаларда ёрдам берганди. Қисқа вақт ичида жуфтлик ўзаро тил топишиб, тез орада Ра-йола Пиментани ўзининг Монте-Карлодаги One агентлигига ишга таклиф қилди. Таклифни қабул қилган Рафаэла Европага йўл олди.
Яқингача бўлиб ўтган барча ишлар фақат шу. Мазкур ахборот ҳам қўққисдан юз берган Райоланинг ўлимидан кейин, яъни медиа вакилларида афсонавий агентнинг ким билан ҳамкорлик қилгани ва буёғига ишни ким давом эттириши хусусидаги саволлар туғилганидан кейин маълум бўлди. Мисол учун, италиялик касбдошларимиз Жованни Кьянелли ва Анжело Пизанилар қаламига мансуб Райоланинг биографик асарида Пимента умуман зикр этилган эмас. Ижтимоий тармоқларда унинг аккаунтлари йўқ, у ҳеч кимга интервью бермайди, интернетдан эса фақат бир нечта фотосуратларини топиш мумкин. Деярли барча материалларга ўша суратлар алоқадор. «Парк де Пренс»даги «ПСЖ»нинг уй учрашувида олинган Пимента-Райола жуфтлигининг энг машҳур сурати остида 2017 йил санаси ёзилган.
Райоланинг Пиментага нақадар катта ишонч билдирганлигини биргина маълумотдан билиб олиш мумкин - ўз тасарруфидаги компания акциялари пакетини таниқли агент фақат Рафаэлага таклиф этганди. Агентликдаги штатли хизматчиларни бирма-бир санаб чиқиш учун битта қўлнинг бармоқлари етарли эди - Минонинг ўзи, амакиваччаси Энцо, Пимента ва яна 2 нафар котиб мақомидаги ходимлар. Рафаэланинг компаниядаги юксак нуфузини Райоланинг вафотидан кейин ҳеч қайси мижознинг агентликдан кетмаганлиги ҳам тасдиқлайди. Битта-ю битта истисно - 1998 йилги жаҳон ва 2000 йилги Европа чемпиони бўлмиш Лилиан Тюрамнинг ўғли Маркус Тюрам. Менхенгладбах «Боруссия»си ҳужумчиси Райоланинг тириклик даврида, оғир беморлик пайтида кетганди.
Шериги ёруғ дунёни тарк этганидан кейин Рафаэла Эрлинг Холанднинг «Дорт-мунд»дан «Манчестер Сити»га трансферини ниҳоясига етказди - телефон орқали мулоқотда бўлди, учрашиш учун парвоз қилди, норвегиялик ҳужумчи шартномасини ипидан-игнасигача ишлаб чиқди. Фақат шундан кейин икки нафар «Аякс» ўйинчилари - 24 ёшли қанот ҳимоячиси Нуссар Мазрауи ва 20 ёшли хавбек Райан Гравенберхни «Бавария»га расмийлаштирди.
Бир оёғи «Ювентус» остонасида турган Поль Погба ўзи ҳақидаги биографик ҳужжатли фильмда Пиментани ёқимтой «Рафа хола» атамаси билан зикр этганди. Дарҳақиқат, айнан шу аёл нафақат агент, балки ҳаётдаги донишманд устоз сифатида Минонинг ишини давом эттирмоқда. Масалан, Погбага Майами сафарларидан бирида ҳамроҳ бўлиб, бўлажак турмуш ўртоғи Зулайни топишида далда бўлганди.
«Погба - биз излаган, биз интилган муваффақият. Унда машҳурлик, футболчи ва инсонга хос фазилатлар мавжуд... Унинг ёрдамида мухлислар эътиборини қозонишни истаймиз», - деди Рафаэла. Чиндан ҳам, Пиментанинг фильмдаги иштироки унга нисбатан қизиқишни сезиларли даражада оширди. Лекин Бразилия матбуоти «Рафа хола»ни «темир хоним» мақомида эътироф этганди. «У - замонавий футболдаги энг шафқатсиз музокарачи», - деганди ўз номини ошкор этмаган агент The Athletic нашри вакилига.
«Очиғи, у Мино билан идеал даражадаги мувозанатни тиклай олганди. Бу «яхши полициячи» - «ёмон полициячи» дуэти эмасди. Чунки Пимента ҳам қаттиққўл. Аммо унинг муайян вазиятда тўғри гаплашиш қобилияти тенги йўқ санъат даражасида эди. Мино ортида ўта доно инсон турганлигини биз доимо сезиб турардик. Райола ҳам уни жуда ҳурмат қиларди, у эса ўз мижозларининг барча икир-чикирларидан хабардор эди» - бу Европа топ-клубларидан бирининг директори томонидан берилган таъриф.
Энди Пимента фаолиятнинг кўпроқ қисмини ўз зиммасига олишига тўғри келади. Тўғри, Энцо ҳамон ёнида, Мино Райоланинг фарзандлари - Марио ва Габриэле ҳам яқин келажакда сафга қўшилишса керак. Лекин асосий роль бразилиялик «Рафа хола»да. «Унга жуда қийин бўлиши аниқ. Чунки бу бизнеснинг муваффақияти алоҳида шахс-лар билан боғлиқ. Агентлар - музтоғнинг чўққиси, холос. Жуда кўп нарсаларни жамоа-нинг ўзи ҳал қилади», - дейди Испания футбол агентлари ассоциацияси раҳбари Педро Браво.
Пимента Мино Райолага қиймати миллиард еврога баҳоланаётган бизнес империясини бунёд этишда ёрдам берди. Энди Рафаэладан шу салтанатни сақлаб қолиш ва тараққий этишини таъминлаш учун курашиш талаб этилади. Ҳозирча, Холанд ва Гравенберхлар трансферидан хулоса чиқарадиган бўлсак, ишлари чакки эмас. Шундай экан, яқин келажакда жаҳон футболининг энг нуфузли аёли мақоми ёлғиз Рафаэла Пиментага тегишли бўлиб қолса, ажабмас.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789