«Челси» Маунтни сотишга тайёр

«Челси» Маунтни сотишга тайёр

«Челси» ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин.

The Athletic хабарига кўра, агар «кўклар» 24 ёшли футболчи билан шартномани узайтириш борасида келиша олмаса, ярим ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Аввалроқ, «Челси» Маунт билан ҳамкорликни узайтириш бўйича музокараларни тўхтатгани ва келгуси ёзга кўчиргани хабар қилинганди. Жорий мавсумда футболчи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 31та ўйинда қатнашиб, 3та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди. Маунтнинг Лондон жамоаси билан шартномаси 2023/24 йилги мавсум охиригача амал қилади. Transfermarkt портали футболчининг нархини 75 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.