«Челси» Мусиалани қайтармоқчи

«Челси» Мусиалани қайтармоқчи

«Челси» мутасаддилари академиянинг собиқ футболчиси Жамол Мусиалани яна Лондонга қайтаришни режалаштирмоқда.

Football Insider нашри «аристократлар» бу футболчи ёрдамида жамоа ҳужумкорлигини оширишни кўзлаяпти. «Челси» Мусиалани «Бавария»га 172 минг фунтга сотиб юборган эди. Ҳозирда Жамол Мусиала дунёнинг энг зўр плеймейкерларидан ҳисобланади. Шунга яраша трансфер нархи ҳам 82 миллион фунтни ташкил қилмоқда. Энди Маурисио Почеттино жамоаси ўз вақтида қадрланмаган футболчини 477 баравар қимматига сотиб олишига тўғри келади. Бу эса осон бўлмайди. Чунки Мусиалага «ПСЖ» ва «Реал» каби грандлар ҳам даъвогарлик қилишмоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.